Франсуз олимларининг тадқиқотлари натижасида мевали шарбатлар ва таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликлар саратон хавфини ошириши аниқланди.
Ушбу маълумот Британия тиббиёт журнали томонидан эълон қилинган бўлиб 5 йил мобайнида 100 мингдан зиёд одам қатнашган тадқиқот натижалари билан изоҳланади.
Университет ходимлари Сорбонне Париж Cите, қон шакар даражасининг оқибатлари айбдор бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Сорбон университетининг “Парис cите” олимлар жамоаси бу жараённи қонда шакар даражасининг ортиши билан изоҳламоқда. Лекин, тадқиқот ҳали аниқ далиллар билан исботланганича йўқ. Мутахассислар бу борада қатор изланишлар олиб бориш зарурлигини таъкидлашмоқда.
Аслида қайси ичимликлар ширин ичимликлар қаторига киради?
Таркибида 5% дан кўп шакар моддаси мавжуд бўлганлари (мевали шарбат, алкоголсиз ичимликлар, энергетик ичимликлар, шакарли чой ёки кофе) ширин ичимликлар қаторига киради.
Жамоа, шунингдек, шакар ўрнига калориясиз сунъий таъм берувчилар моддалар билан бойитилган диетали ичимликларни ўрганиб чиққанда уларда ҳеч қандай саратон хавфини юзага келтириш эҳтимоли кузатилмаган.
Саратон хавфи қанчалик катта?
Тадқиқотга кўра, кунда 100 мл шакарли ичимлик исте’мол қилиш саратон ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.
Тадқиқотлар натижасида, ҳар 1000 кишидан 22 нафарида саратон касаллиги кузатилган.
«Барча далил ва тадқиқот натижаларига қарамай, шакарли ичимликлар истеъмоли ва саратон ривожланиши ўртасида ўзаро боғлиқликнинг қай даражада эканлиги ҳали кўп марта тадқиқотлар ўтказилишига муҳтож», дейди Лондон статистика коллежи профессори доктор Граҳам Уилер.
Тадқиқот давомида топилган 2,193 саратон туридан 693 таси кўкрак, 291 таси простата саратони, 166 таси колоректал саратон ҳисобланади.
Бу аниқ далил бўла оладими?
Ҳозирча йўқ. Чунки тадқиқотлар шунчаки микроскопик шакллар ва эҳтимолларни кўрсата олади, холос. Улар бизга сабабини тушунтириб бера олмайди. Ягона тушунча шуки, шакарли ичимликлар саратон хавфини кучайтирмоқда.