Шаҳзода бин Салмоннинг исрофгарчилиги америкалик рэппернинг тилини шол қилиб қўйди

0
4409
Фото: www.albawaba.com

Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги тафсилотлар америкалик рэпперлардан бирининг интервьюсидан маълум бўлди. Рэп ижрочиси Лил Уэйн Саудия Арабистонига сафари чоғида юз берган воқеа ҳақида гапириб берди.

Мусиқачининг сўзларига кўра, у шахсий аэропортга келиб қўнган, аммо божхонада чамадонини сканер қилиш пайтида умумий қиймати 25 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган қимматбаҳо заргарлик буюмлари пайқалган ва Саудия божхоначилари рэпперга бу қимматбаҳо юкни декларация қилмаганлигини айтишган.

«Мен ўзимга-ўзим [жуда бемаъни сўзлар билан] шундай дедим, мен ҳозир самолётимга қайтиб ўтираманда, бу ерга бошқа умуман қайтиб келмайман, бу ерда менинг қиладиган ҳеч қандай ишим йўқ», деган америкаликнинг сўзларидан AlBawaba га таяниб, IslamNews нашри иқтибос келтиради.

«Тўсатдан, мен у ерда ўтирганимда, улар, жаноб олийлари, буларнинг барини ҳақида билиб қолибдилар [бемаъни сўзлар ] ва жуда жаҳли чиқибди, ичкарига кираверинг, ҳаммаси жойида, деб айтишди.»

«Самолётдан тушганимда, ҳаммаси ҳудди ҳайкалларга ўхшаб туришарди. Улар менга ҳаммаси бор-йўғи 5 дақиқани олади», деб айтишди.

Лил Уэйннинг сўзларига кўра, кўп ўтмай шаҳзода Бин Салмон кўринишидан жуда жаҳли чиққан ҳолда унинг хонасида пайдо бўлган ва 25 минг доллар билан содир бўлган воқеа учун унга совға олиб келганини айтган – бу совға қиймати анча баланд бўлган, қўл соати бўлиб чиққан.

«У хонадан чиқиб кетар чоғида эса шундай деди: «Ия, мен унутаёзибманку – Ламборжиними ёки Феррари?” Мен шунчаки умумий суҳбат деб ўйладим ва Ламборжини дедим. У қайси машина яхшироқ деб сўраяпти деб ўйлабман. Кейин, у мендан қайси ранги деб сўради, мен эса қора рангли дея жавоб бердим. Бин Салмон 3 ҳафта ичида у сизнинг уйингиз олдида бўлади ва мен ҳаммаси учун узр сўрайман, деб айтди», ҳикоя қилади рэппер.

Ўша айтилган пайтда унинг уйи олдида янги қора Ламборжини автомобили пайдо бўлганида, рэпчи қанчалик ҳайратга тушганлигини тасаввур қилиш мумкин эди. «Аҳир мен уни ҳазиллашяпти деб ўйлагандим!», дейди рэпчи.

Валиаҳд шаҳзоданинг бундай беҳуда исрофгарчилиги нафақат Лил Уэйнни, балки араб дунёсини ҳам ҳайратда қолдириб, ижтимоий тармоқларда нафратга тўла шарҳлар ёмғирдай ёғилиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг