Свердловск вилояти Североуралск шаҳри ва унинг атрофлари газсиз қолди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси матбуаот хизмати хабар беришича, 37 минг киши истиқомат қиладиган 2825 та турар-жой бинолар газ таъминотидан узилиб қолган.
Бунинг сабаби – ёғоч ташувчиси диаметри 426 мм бўлган газ қувурига шикаст етказганидадир. Мазкур ҳодиса учинчи шимолий қишлоқ яқинида содир бўлган.
Таъмирлаш ишлари олиб бориляпти ва таъмирлашга 21 та ишчи, 6 та техника жалб қилинган.