Москва Aнқара билан Туркиядаги россияликларнинг ҳибсга олиниши тўғрисида дарҳол маълумот бериш бўйича маслаҳатлашмоқда.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Россия ташқи сиёсатига бағишланган веб-семинарда хабар берди.
Маълум бўлишича, вазир Туркиядан фуқаролари билан боғлиқ хабарларни етказиб туришни сўраган.
– Россиялик фуқаролар ҳибсга олинганда дарҳол бизга хабар берилиши керак. Кўпгина мамлакатлар билан бизда консуллик конвенциялари мавжуд, бу уларга кафолат беради, – деди Лавров.
– Ҳозир биз туркиялик ҳамкасбларимиз билан бу борада иш олиб боряпмиз, чунки яқин вақтгача улар бизнинг фуқароларимизни асосан террористик ҳаракатларга алоқадорликда айблаб ҳибсга олган.