Шу кунларда интернет тармоғида Муқаддас даргоҳда хизмат қилаётган саудиялик полициячи ҳақидаги видео шов-шувга сабаб бўлди.
Ушбу видео роликда поилциячининг оёқ кийими йиритилиб кетган осиёлик зиёратчи аёлга ўз оёқ кийимини ечиб кийдириб қўяётгани тасвирланган. Шундан сўнг полициячининг ўзи пайпоқда қолиб хизматини ўташ учун йўлида давом этган. Полиция ходимининг ушбу ҳаракати интернет фойдаланувчиларининг олқишлари ва таҳсинларига сазовор бўлмоқда. Ушбу видеоролик жуда кўп томошабинларга эга бўлди.