Саудияда ўтган бир сутка давомида рекорд даражадаги беморлар коронавирусдан тузалди

0
1747
манба: SPA

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича,мамлакатда 25 июн куни рекорд даражадаги беморлар коронавирусдан тузалди. Пайшанба куни Қиролликда 5085 киши COVID-19 дан батамом халос бўлди ва тузалганларнинг умумий сони 117 882 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Ал-Абд Ал-Алиниг сўзларига кўра, сўнгги кунларда Қиролликда янги касалланиш ҳолатлари бироз камайгани вирус хавфи камаяётганини англатмайди.

“Eпидемиянинг тарқалиши тез-тез ўзгариб туради.Кунлик янги касалланиш ҳолларининг қанча бўлиши кўплаб факторларга боғлиқдир.Бу омилларнинг асосийси жамиятимиздаги одамларнинг эҳтиёт чораларига қанчалик амал қилишлари ҳисобланади”, дейди Ал-Абд Ал-Али. Шунингдек,у одамларни ташқарига чиққанда кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

“Одамлар гавжум жойларга борманг,бегоналарга ўз шахсий буюмларингизни фойдаланиш учун берманг,кўчадаги сотувчилардан нарса сотиб олманг ва болаларинггизга алоҳида эътибор беринг” дейди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусни юқтириб олган бир эркак ҳақида хабар берган. Унда маълум қилинишича, эркак дўконга бориб келганидан сўнг кўрсатмаларга бепарволик билан қараб қўлини тозаловчи моддалар билан дезинфексия қилмаган.

Натижада,унинг ўзи касалланибгина қолмай,вирусни оиласидаги 6 кишига ҳам юқтирган. Ҳозирда қандли диабет касали ҳам бўлган оила аъзоларидан бири реанимация бўлимига олинган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт ниқоблари вирусга чалинмасликда самарали восита эканлигини, лекин уларни бир кундан ортиқ ишлатмасликни ҳам таъкидлаб ўтган.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида ҳозиргача 1428 киши коронавирус қурбонига айланди. Касалланганларнинг умумий сони эса 170 639 кишига етган бўлиб,ҳозирда касалхоналарда 51 325 киши даволанмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг