Саудия Исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш режаларига қарши чиқди

0
2261
манба: OIC

Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш режаси мамлакат ҳудудини “хавфли тарзда кенгайтирилиши” ҳисобланади ва бу Исроил ҳамда Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатиш жараёнига раҳна солади,дейди Саудия Ташқи ишлар вазирлиги 10 июнь куни.

Саудия Ташқи ишлар вазири Шаҳзода Файсал бин Фарҳан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг мажлисида Исроилнинг аннексия режасига жавоб қайтариш бўйича учрашув қатнашчиларига мурожаат қилди.

Аввалроқ,Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Фаластиннинг Ғарбий Соҳилидаги яҳудийлар яшайдиган ҳудудни аннексия қилишни режалаштираётганини айтганди.Бу ҳудуд 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган ва шундан бери у ерда Исроил ҳукмронлик қилади.

Шаҳзода Файсал Саудия Нетаняхунинг бу режаларини қоралашини ва тинч йўл билан бу муаммони ҳал қилиш кераклигини айтган.

“Биз Араб-Исроил можароларини халқаро қонун-қоидалар ва 2002 йилда қабул қилинган “Араб тинчлик ташаббуси” га мувофиқ ҳал қилинишини талаб қиламиз. Исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш режаси халқаро нормалар, қоидалар, қарорлар ва конвенсияларнинг очиқчасига бузилиши ҳисобланади. Бу режада Фаластин халқининг ҳуқуқлари ҳисобга олинмаган”, деди Файсал.

Шунингдек, Германия Ташқи ишлар вазири Ҳейко Маас чоршанба куни Қуддусга ташриф буюрди ва Ғарбий Соҳил аннексия қилинса халқаро қонунлар бузилиши ҳақида Исроилни огоҳлантирди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг