Саудия етти ойлик танаффусдан кейин хорижлик мусулмонлар учун Умра эшикларини очди

0
1354
manba: Reuters

Коронавирус пандемияси туфайли шу йилнинг март ойида Саудия ҳукумати мамлакатга Умра учун хорижлик мусулмонларнинг киришини тўхтатганди. 1 ноябрдан бошлаб Қиролликка яна четдан мусулмонларнинг кириши қайта йўлга қўйилди.

Саудия Арабистони сентябр ойида коронавирус пандемияси даврида Умрани амалга ошириш бўйича тўрт босқичли режани эълон қилганди. Бугунги кунга келиб ушбу режанинг учинчи босқичига старт берилиб, хорижликларнинг мамлакатга кириб, ибодатларни адо этишларига рухсат берилди.

Ҳозирги учинчи босқичга кўра, Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжид-Масжидул Харом ва Масжидул Набавийга 20 минг нафар Умра қилмоқчи бўлганлар ва 60 минг нафар намозхонлар кириши мумкин.

Саудия Ҳаж ва Умра вазирлиги маълумотларига кўра, хориждан Умра қилишни ният қилиб келганларнинг ёши 18 ва 50 ёшлар орасида бўлиши, улар Қиролликда етиб келганларидан сўнг 3 кун мобайнида карантинда бўлишлари лозим. Шунингдек, улар Қиролликка келмасдан аввал сўнгги уч кун ичида топширилган тест натижасини ҳам тақдим қилишлари керак бўлади. Хорижликларга Умрани амалга оширишлари учун 10 кун берилади.

Ибодат қилувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эҳтиёт чоралари йўлга қўйилган бўлиб, ижтимоий масофаланиш қоидаси ҳар доим талаб қилинади. Шунингдек, Масжид ҳудудлари кун давомида дезинфексия қилинади ва бунга 2500 литр миқдорида стерилизацияловчи модда ишлатилади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг