Саудия элчиси, Қошиқчи билан ўлдирилишидан бир неча ой олдин суҳбатлашган

0
1708

Саудия Арабистони элчиси, шаҳзода Халид бин Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд Истанбулда ўлдирилишидан бир неча ой олдин Вашингтонда журналист Жамол Қошиқчи билан учрашган. Қабул олдиндан режалаштирилмаган эди.

Бу ҳақда 22 октябрь, душанба куни NBC телекомпанияси томонидан, Қошиқчининг дўстлари бўлган учта манбага таянган ҳолда маълум қилинган.

2018 йилнинг бошида Жамол Қошиқчи оддий консуллик масалаларини ечиш учун АҚШ пойтахтидаги Саудия Арабистони дипломатик ваколатхонасининг биносига келган.

Журналистнинг юзини таниган дипломатлар дарҳол подшоҳлик шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауднинг укаси бўлган элчига хабар беришган.

Элчи журналистни ўз хонасига таклиф қилган, у ерда камида ярим соат суҳбатлашишган, дея хабар беради ТАСС.

Суҳбатнинг мазмуни ҳозиргача эълон қилинмаган.

Бироқ, ўша пайтларда Саудия Арабистони журналистни ватанига ихтиёрий равишда қайтиб келишига ишонтириш учун барча ишларни амалга ошириб келган.

Учрашувдан кейин, Қошиқчи дўстларидан бирига элчи билан жуда мазмунли суҳбат бўлгани хақида гапириб берган.

Жорий йилнинг 2-октябрида Саудия Арабистони Бош консулхонасига ташриф буюрган Ар-Риёд сиёсатини танқид қилган Жамол Қошиқчи Туркия Республикаси фуқароси билан никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни олиш учун келган.

Бир неча кундан сўнг, Туркия полицияси журналистнинг йўқолиши юзасидан тергов ўтказишга киришган эди.

20-октябрь куни Саудия ҳукумати Қошиқчи Бош консулликда жанжал натижасида вафот этгани хақида эълон қилди.

Айни пайтда мамлакатнинг 18 нафар мулозимлар тергов қилинмоқда, уларнинг шахслари ҳали очиқланганича йўқ.

Бу ҳақда Саудия Арабистони Бош прокурори Шайх Сауд ал-Муаажиб маълум қилди. Шунингдек, у валиаҳднинг маслаҳатчиси генерал Ахмад Асири ва подшоҳликнинг разведка хизматларида юқори лавозимни эгаллаган, подшоҳлик девони маслаҳатчиси ҳамда вазири Сауд ал-Қаҳтонийнинг лавозимидан четлатилгани ҳақида ҳам гапириб ўтган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг