Саудия Бош консулхонаси машинасида ўлдирилган Қошиқчининг буюмларини топишди

0
1731

Саудия Арабистони Бош консулхонасига тегишли автомобилда, Саудия Арабистони журналисти Жамол Қошиқчига тегишли бўлган буюмлар топилган.

Туркия ОАВларига кўра, иккита чамадонда, шахсий буюмлар бўлган компьютер ва ҳужжатлар топилган.
Улар хизмат итлари ёрдамида қидириш пайтида топилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни Истанбулда САП Бош консулхонаси биносида Ар-Риёдни мунтазам танқид қиилиб келиши билан танилган Жамол Қошиқчи ўлдирилган эди.

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салманнинг энг яқин доирасида бўлганлар қотилликка алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Шаҳзоданинг ўзи эса,  қотилликка алоқадорлигини рад этмоқда.

Куни кеча шаҳзода ва унинг отаси подшоҳ Салмон Қошиқчининг  қариндошлари билан учрашиб, уларга таъзия билдиришга эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг