Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси собиқ разведка бошлиғига суиқасд уюштирганликда айбланмоқда

0
1342
Фото: www.theguardian.com

Саудия Арабистони разведка хизматининг собиқ расмийларидан бири Саад Алжабри Қиролликнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни ўзига суиқасд уюштиришда уринганликда айблади ва шаҳзодага қарши АҚШ судига даъво киритди.

Алжабрининг сўзларига кўра, бундай уринишлардан бири 2018 йилда Канада хавфсизлик кучлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Алжабрининг Муҳаммад бин Салмон ва бир қанча Саудия амалдорлар устидан Вашингтондаги судга берган даъвосида айтилишича, Саудия ҳукумати ҳозирда Канадада яшаётган Алжабрини ўлдириш бўйича ҳаракатларни бошлаган. Чунки, Алжабрига шаҳзода Муҳаммаднинг АҚШ билан алоқаларига ва Саудия тахтига ўтиришига хавф сифатида қаралмоқда.

Алжабри Саудия разведка хизматининг юқори лавозимида ишлаган. У Ал-Қоиданинг таҳдидини бартараф этиб, ғарбликларнинг хавфсизлигини таъмишлашга ҳисса қўшгани учун ўша пайтдаги АҚШ ва Британиялик ҳамкасблари томонидан мақталган. Алжабри ғарб давлатрининг разведка хизматлари билан яқин алоқаларга эга.

Алжабрининг даъвосида бир қанча жуда ҳайратланарли ва тасдиқланмаган маълумотлар келтирилган бўлиб, унда 2018 йилда Вашингтон Пост журналисти Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан икки ҳафтагина ўтгандан кейин Саудия ҳукумати Алжабрини ўғирлаб келиш учун Канадага махсус қотиллар гуруҳини жўнатгани ҳам айтилади.

Ушбу қотиллар валиаҳд шаҳзоданинг “Йўлбарс жамоаси” номли шахсий аскарларининг бир қисми ҳисобланади ва улар Алжабрини ўдириш мақсадида Канадага 2018 йилнинг 15 октябрида сайёҳлик визаси билан кирмоқчи бўлишган. Қотиллар Канада чегарасидан алоҳида алоҳида бўлиб ўтиш режасини тузишган. Лекин, Канада расмийлари уларни тўхтатиб сўроқ қилишган. Кейинчалик уларнинг биргаликда тушган суратлари топилган ва уларнинг бир-бирларини танишлари исботланган.

Шунингдек, Саад Алжабри ўзининг даъво аризасида Муҳаммад бин Салмондан “ўлдириш бўйича очиқ таҳдидлар ёзилган хабарлар” қабул қилиб олганини қайд этган. Саудиянинг Вашингтондаги элчихонаси бу ҳолатга ҳали изоҳ бергани йўқ.

Бундан бир неча ҳафта олдин Канадада қочқинликда яшаётган Саудиялик бошқа бир шахс Умар Абдулазизнинг ҳам ҳаёти ҳавф остида эканлиги айтилганди. Канада ҳукумати Жамол Қошиқчининг яқин сирдоши бўлган Умар Абдулазизни Саудиянинг “эҳтимолий нишони” эканлиги борасида огоҳлантирган ва Абдулазиз ўзини ҳимоя қилиш учун эҳтиёт чораларини кўриши кераклиги таъкидлаганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг