Саудия Арабистони зиёратчиларга КОВИД чекловларини бекор қилди

0
1191
Фото: Rania Sanjar/AFP

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги 2023 йилги Ҳаж мавсумида пандемия сабабли киритилган чекловларни бекор қилади. Вазир Тавфиқ Ар-Робия сўзларини Анадолу агентлиги келтириб ўтди.

«Ҳаж зиёратчилари сони коронавирус пандемиясидан олдинги даражага қайтади, ёш бўйича чекловлар ҳам олиб ташланади», деган вазир.

Шунингдек, у NUSK деб номланган янги платформа жорий этилгани ва бу зиёратчилар учун қатор енгилликлар беришини айтиб ўтган.

Пандемиядан олдин, яъни 2019 йилда 2,6 миллионга яқин киши Ҳаж зиёратини амалга оширган.

Пандемиядаги чекловлар туфайли зиёратчилар сони икки баробарга камайди. 2022 йилда эса 1 миллион кишига ҳажга боришига рухсат берилди.

2023 йилда Ҳаж мавсуми июнь ойининг сўнгги кунларига тўғри келиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг