Саудия Арабистони узунлиги 120 км ва баландлиги деярли 500 м бўлган осмонўпар бино қурмоқчи (видео)

0
345
Фото: www.ixbt.com

Қурилиш учун 1 триллион доллар сарфлаш режалаштирилган

Саудия Арабистони қиймати 1 триллион долларлик Mirror Line осмонўпар биноси лойиҳасини тақдим этди, у Эмпире- Стейт- Билдинг биносидан (381 м) баландроқ ва узунлиги 100 км дан ортиқ дераза ойнасидан иборат бўлади.

Mirror Line Неом деб номланган шаҳарнинг бир қисмига айланади, тахминан Массачусетс штатига тенг. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд 2021 йилнинг январь ойида Миср пирамидаларидан ҳам ошиб кетадиган ноёб ва ҳали ҳеч қайси даврда бўлмаган қурилиш лойиҳасини яратишга қарор қилганини эълон қилди.

Переплюнуть египетские пирамиды. Саудовская Аравия построит небоскрёб длиной 120 км и высотой почти 500 м

Mirror Line 120 км чўл, қирғоқ ва тоғ ландшафтлари орқали бир-бирига параллел равишда ўтадиган 487 м баландликдаги иккита бинодан иборат бўлади. Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Mirror Line 2030 йилгача тайёр бўлишини истамоқда, бироқ муҳандисларнинг айтишича, қурилиш 50 йилгача давом этиши мумкин.

Шаҳар қайта тикланадиган энергия манбаларидан қувват олади. Шаҳзода бинолар бутунлай углеродсиз ва маҳаллий атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишини таъкидламоқда. Шаҳар орқали тезюрар поезд ўтади, у шаҳарнинг бир чеккасидан иккинчи четига 20 дақиқада етиб боради.

Переплюнуть египетские пирамиды. Саудовская Аравия построит небоскрёб длиной 120 км и высотой почти 500 м

Mirror Line минглаб иш ўринларини яратади. Шаҳар қурилгач, 5 миллион кишини ўз бағрига сиғдира олади ва у ерда яшовчилар қисман вертикал деҳқончилик орқали етиштирилган маҳсулотлар билан озиқланади. Режага кўра, аҳоли кунига уч марта овқатланишга обуна бўлиб тўлов қилади.

Mirror Line шунингдек, ердан 300 м баландликда жойлашган спорт стадионини ўз ичига олади. Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд таъкидлашича, Неом келажакда мамлакатининг нефтга қарам бўлишини тўхтатишга имкон беради, дея умид қилмоқда.

Переплюнуть египетские пирамиды. Саудовская Аравия построит небоскрёб длиной 120 км и высотой почти 500 м

Неом шаҳри лойиҳаси ҳалиттан танқидларга учрамоқда. Маълум бўлишича, маҳаллий қабилалар ўша ҳудуддан мажбуран ҳайдаб чиқариб юборилгани ва аҳоли орасидан бир нафар инсон хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Атроф-муҳитни режалаштириш бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, Mirror Line кўчманчи қушларнинг учиш тартибини бузади ва бинонинг дераза ойналари уларни янада чалкаштириб юбориши мумкин экан.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг