Саудия Арабистони сайёҳларга виза беришни бошлади

0
2138
Фото: ТВ Центр

Аввалроқ хабар қилинганидек Саудия қироллиги сайёҳлар учун ўз эшикларини очди. Бу валиаҳд шаҳзода Муҳаммад Бин Салмоннинг қироллик иқтисодини нефтга қарамликдан қутқариш учун амалга ошираётган ишларидан биридир.

Эндиликда дунёнинг 49 мамлакатидан келган сайёҳлар Саудиянинг Макка ва Мадина шаҳарларидан бошқа жойларига саёҳат қилишлари мумкин.Шу муносабат билан мамалакатнинг паспорт департаменти  душанбадан бошлаб электрон виза беришни бошлади.  Департамент ўз баёнотида  виза олишни visa.visitsaudi.com платформаси орқали ёки қиролликка келганидан кейин бўлимнинг офисларига ташриф буюриб амалга оширилишини маълум қилди. Энди ҳар қандай сайёҳ визани ўз-ўзига хизмат кўрсатиш мосламалари,  смартфонлар ёки виза офислари орқали олади. Сайёҳлар Саудия Арабистонида максимал 90 кунгача қолишлари мумкин.

манба

 

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг