Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж ва Умра зиёрати доирасида янги ва такомиллаштирилган хизматларни йўлга қўймоқда

0
2942
Манба: Tripadvisor

Саудия Арабистони ҳукумати сешанба куни ҳаж зиёратчиларининг шарт-шароитини янада яхшилашга қаратилган бир қатор ташаббуслар ва кенгайтирилган хизматларни ишга туширди. Ҳаж ва Умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ Бентин ва унинг ўринбосари доктор Абдул Фаттоҳ Машат томонидан бу борадаги 8 та лойиҳа тақдим этилган. Бу лойиҳалар, жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади: «Ақлли» Ҳаж платформаси; қўшимча яшаш жойларини яратиш ва автобусдаги саёҳатларни ташкил этиш орқали зиёратчиларни жойлаштириш хизматларни бошқариш ташаббуси; ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электрон тизимдан фойдаланиладиган гуруҳлаш дастури; Мино шахрида жойлашган майдонда тўлиқ жиҳозланган чодирларни кўпайтириш лойиҳаси; озиқ-овқат хизматларини яхшилаш ва муқаддас жойларда тайёр овқат билан таъминланишни кенгайтириш бўйича ташаббус.

Бундан ташқари, «Ёрдамчи бўлинг» ташаббуси одамларни зиёратчиларга кўнгилли равишда ёрдам беришга ундайди. Айни пайтда муқаддас жойларга ташриф буюрувчиларни кутиб олиш ва хизмат кўрсатишга тайёрлигини ўлчайдиган электрон тизим ҳам ишлаб чиқилган. Ва ниҳоят, «Сумкасиз Ҳаж» дастури зиёратчиларга юкларини яшаш жойларидан Кинг Абдулазиз халқаро аеропортидаги Ҳаж терминалига олиб боришича кўмаклашади.

М.С. Бентин қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошчилигида Саудия Арабистони «Vision 2030» миллий стратегияси доирасида кўплаб соҳаларда катта ютуқларга эришаётганини ҳамда Ҳаж ва Умра вазирлиги бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ўз ҳиссасини қўшаётганини билдирди. М.С. Бентин, айниқса, зиёратчиларга ёрдам бериш учун бир қатор илғор ва такомиллаштирилган хизматларни, жумладан, элчихонага ташриф буюришни талаб қилмайдиган онлайн электрон виза олиш жараёнини таклиф этадиган «Ақлли Ҳаж» платформасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу платформада зиёратчининг шахсий, тиббий ва уй-жой тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олган ва электрон сканерлар ёрдамида тез ва осон ўқилиши мумкин бўлган махсус карта ҳам мавжуд. Ушбу картада, шунингдек, йўқолган зиёратчиларга ёрдам кўрсатиш ва Ҳаж чодирларига кириш ва чиқишни назорат қилишни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари, Ҳаж Банк карталари ҳам лойиҳага киритилган бўлиб, бу маҳаллий банклар томонидан муомилага чиқарилади ҳамда зиёратчиларга қиролликка ташриф буюрганларида банкка пул қўйишларига имкон беради.

Ушбу карта барча маҳаллий савдогарлар томонидан қабул қилинади, пул йўқотилиши ёки ўғирланишининг олдини уларни нақт пул сифатида ечиб олиш ёки бошқа картага ўтқазишига ёрдам беради.

Шунингдек, муқаддас жойларда «Things technology» дан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу технология 6 та узатиш стансиясидан ва Мина бўйлаб ва Жамрат кўпригидаги 350 сенсордан иборат. Ушбу тармоқ зиёратчилар сони ва уларнинг ҳаракати тўғрисида маълумотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади. Зиёратчилар ва уларнинг ҳаракати юқори аниқликдаги камералар тармоғи ҳам кузатиб борилади. Ушбу тизимлар томонидан тўпланган маълумотлар махсус мониторинг марказида таҳлил қилиниши назарда тутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг