Саудия Арабистони чет эл фуқароларига сайёҳлик визаларини беришини маълум қилди

0
1881
Фото: ТВ Центр

Саудия Арабистони жума куни расмий равишда дунёнинг 49 мамлакатидан келган меҳмонларга сайёҳлик визалари берилишини эълон қилди.  Европанинг 38 мамлакатидан, Осиёнинг 7 мамлакатидан, шунингдек,  АҚШ,  Канада,  Австралия ва Янги Зеландиядан келган сайёҳлар янги визаларни олишлари мумкин.

Туризмни ривожлантириш валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг «Vision 2030» ислоҳот дастурининг муҳим босқичларидан бири бўлиб, араб иқтисодиётини нефт саноатидан кейинги даврга тайёрлашга қаратилган.

Туризм бўйича директор Аҳмад Ал-Хатеб: «Қироллик ушбу тарихий лаҳзада дунёга ўз эшикларини очади ва биз ташриф буюрувчиларни кутиб оладиган ва бошқа халқларга меҳмондўстлик кўрсатадиган халқмиз. Саудия Арабистонини халқаро сайёҳлар учун очиш бизнинг мамлакатимиз учун тарихий воқеликдир», деди. Унинг қўшимча қилишича, жума куни халқаро сармоядорлар туризм соҳасига 115 миллиард САР (30 миллиард доллар) сармоя киритишга келишиб олишган.

Қироллик чет эллик аёлларнинг саудиялик аёллар учун мажбурий бўлган абая кийимисиз юришига рухсат беради. Бироқ,  чет эллик аёллардан «камтарона кийим» кийишлари талаб этилади.

Ҳозирда бутун дунёдан мусулмонлар Саудия Арабистонига, асосан,  Макка ва Мадина шаҳарларининг муқаддас жойларида Ҳаж ва Умра амалларини бажариш учун ташриф буюришади. Диний туризм Саудия Арабистони даромадларининг асосий омили бўлган бўлса-да, ҳукумат Саудия Арабистонининг қолган қисмини ҳам туристик марказларга айлантирмоқчи.

AlUla,  NEOM ва Қизил денгиз каби жойлар туризм салоҳиятига эга жойлардан ҳисобланади. Ал-Хатеб журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида бутун мамлакат бўйлаб 10 мингта тарихий жойлар мавжудлигини, улардан бештаси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари эканлигини таъкидлади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг