Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Форс кўрфази кубоги учун Қатарга футбол жамоаларини юборадилар

0
1802
манба: Giuseppe Cacace/ AFP

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва  бу йилги Қатарда бўлиб ўтадиган “Араб кўрфази кубоги” (Gulf Cup) мусобақасида иштирок этишларини тасдиқлашди ва ушбу тадбирни бойкот қилиш ҳақидаги аввалги қарорини бекор қилдилар.

БАА футбол ассоциацияси сешанба куни қилган баёнотида «Форс кўрфази кубоги федерациясидан янги таклиф олгандан кейин» барча кўрфаз мамлакатлари анъанавий тарзда ўтказиладиган ушбу мусобақанинг 24-турида иштирок этишга қарор қилди.

Шунга ўхшаш баёнотларда Саудия Арабистони ва Баҳрайн футбол ассоциациялари томонидан янги таклифномаларни олгандан кейин уларнинг иштироки ҳақида эълон қилинди.

Янги ривожланиш фонида, Форс кўрфази кубоги федерацияси учта мамлакатнинг иштирокини акс эттириш учун гуруҳ ўйинларини қайта тузиши керак бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек, улар Қатарга қарши икки йиллик қуруқлик, ҳаво ва денгиз блокадаси билан бу йилги тадбирни бойкот қилишган эди.

Миср билан бир қаторда, мазкур уч мамлакат 2016 йил июнь ойида расмий Доҳани «терроризмни қўллаб-қувватлаганликда» айблашган эди, Қатарнинг даъволари қатъий ва кескин равишда рад этилди.

Икки йил олдин Форс кўрфази кубоги дастлаб Қатарда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо блокададан кейин Қувайтга кўчирилди.

Мусобақа 24 ноябрдан 9 декабргача Доҳадаги 40 минг ўринли Халифа халқаро стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Қатар минтақавий тадбирга тўртинчи бор мезбонлик қилмоқда.

2017 йилда Ўмон султонлиги пеналтилар финалида БААни мағлубиятга учратиб, иккинчи бор чемпионликни қўлга киритган эди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг