Саудия Арабистони АҚШ фуқаросини 16 йилга ҳукм қилди

0
486
Фото: www.theguardian.com

Саудия Арабистони режимни танқид қилган твитлари учун АҚШ фуқаросини 16 йилга ҳукм қилди, дея хабар бермоқда The Guardian.

Америка фуқароси Саудия Арабистони режими ҳақида танқидий твит ёзгани учун 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу эса қиролликнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳар қандай норозилик фикрларига қарши тажовузкорона босимнинг яна бир белгисидир, деб ёзмоқда The Guardian.

Икки мамлакатни – АҚШ ва Саудия Арабистони фуқароси бўлган 72 ёшли Саад Иброҳим Алмади 2021 йил ноябрь ойида Ар-Риёдга келиб қўнганида ҳибсга олинган эди. У Саудияда иши бўйича ва шахсий сафар билан икки ҳафта бўлиши керак эди.

Бу хорижда яшаётган саудияликнинг ижтимоий тармоқлардан фойдалангани учун юртига қайтиб келганида ҳибсга олиниши билан боғлиқ бўлган иккинчи ҳодисадир.

Ундан аввалроқ, Буюк Британияда яшовчи ва Лидс университетида таҳсил олаётган саудиялик талаба Салма ал-Шаҳоб Твиттердаги аккаунида диссидент ва фаолларни кузатиб, ретвит қилгани учун 34 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. У таътилга уйга қайтганидан кейин ҳибсга олинган ва судланган эди.

Алмадининг ишида эса, прокурорлар у Флоридада яшаб юрган пайтида етти йил давомида чоп этган 14 та твитга, жумладан 2018 йилда Саудиянинг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган Вашингтон Пост шарҳловчиси Жамол Қошиқчига оид постларга эътибор қаратди.

The Guardian нашрига берган интервьюсида Алмадининг ўғли Иброҳимнинг айтишича, Саудия агентлари унинг отасини аэропортдан ўғирлаб кетишган ва унинг телефонини тинтув қилишгунга қадар меҳмонхонада ушлаб туришган. Унда Саудия расмийларининг карикатуралари суратлари, масалан, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг шиширилган ва семиз кўринишдаги карикатураси бўлган.

Алмади 11 ой давомида судсиз ҳибсга олинган ва охир-оқибат 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва кейинчалик, 16 йиллик уй қамоғига ҳукм қилинган. У телефонида террористик ғояларни сақлаганликда ва қиролликда беқарорликни келитириб чиқаришга айбланган. Ўғлининг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари унинг оиласига Алмади ҳам қийноққа солинганини тасдиқлашган.

Саад Алмадининг ҳикояси биринчи марта Вашингтон Пост газетасида чоп этилган.

Унинг иккита Тwиттер аккаунти Сааднинг Америкада ўзини ҳудди уйдагидай ҳис қилганини кўрсатади. Иброҳимнинг сўзларига кўра, отаси танқидий твитларни чоп этганда шунчаки сўз эркинлигидан фойдаланган. Иброҳим Саудиянинг ўз мухолифларига қарши тақибларидан хабардор бўлса-да, отаси Америка фуқароси бўлгани ва Саудия жамиятида эътиборли қабила вакилларидан бўлгалиги сабабли, Саудия Арабистонига қисқа муддатли ташрифи давомида хавфсиз бўлади деб ўйлаган.

“Дахлсиз. У шундай деб ўйлаган. Лекин МБС ҳукумронлигиостида ҳеч ким дахлсиз бўлолмайди. Ҳатто Худо ҳам. Отам тузоққа тушди”, – дейди Иброҳим.

Флорида штатидан туриб The Guardian билан суҳбатда Иброҳим АҚШ ҳукумати отасининг ишини кўриб чиқиш жараёнидан қаттиқ норозилигини билдирди. Бир неча ой сукут сақлаганидан сўнг – у АҚШ ҳукуматининг кўрсатмасига биноан – у АҚШни юзага келган инқирозли вазиятни ёмон бошқарганликда айблади. АҚШ ҳукумати, шунингдек, Алмадининг ишини америкаликнинг «нотўғри ҳибсга олингани» билан боғлиқ деб белгиламади, бу эса АҚШ бюрократиясида ишни юқорироқ приоритетга кўтарса бўларди.

«Улар отамни қамоқда ўлишини кутишмоқда, уни танимагунларича … кейин эса унга ҳайкал қўйишади», деди у.

Салма аш-Шеҳоб иши сингари, Иброҳим ҳам Тwиттер’да 2000 дан кам обуначига эга бўлган отасини сиёсий жиҳатдан нозик твитларини Kollona Amn ёки We Are All Security деб номланган илова ёрдамида  фош қилган шахс томонидан чақув йўли билан амалга оширилганлига ишончи комил эканлигини айтди. Иловани Apple ва Android телефонларига юклаб олиш мумкин. Илованинг хостинги ва ундан сўз эркинлиги бузилишида аниқ фойдаланиш ҳақидаги саволларга компаниялар илгари жавоб бермаган.

Саудияда қашшоқлик даражаси юқори эканлигини тилга олган Иброҳим Алмади шундай деди: “Одамлар қўшимча даромад топиш учун чақмачақарлик билан шуғулланишади. Ҳукумат ўз халқини шундай қилишга мажбурлаган.»

Давлат департаменти изоҳлар ҳақидаги сўровга дарҳол жавоб берарвермади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг