Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг шов-шувли ўлдирилиши юзасидан Эрон президенти Ҳасан Роуҳоний томонидан кескин баёнот берилди- дея хабар бермоқда Islam-today
Унинг сўзларига кўра, агар Америка Қўшма Штатлари қўллаб-қувватламаса, журналист қотиллари бундай ишга ботина олмас эдилар.
Роуҳоний, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзга чиқиб, шундай деди: «Ҳозирги замонавий дунёда бундай уюшган қотилликнинг гувоҳи бўлишимизни тасаввур қилиш қиийн ва менимча, бу мамлакат, бундай қотилликни Америка Қўшма Штатларининг қўллаб-қувватлашисиз амалга оширолмас эди”.
Эрон етакчиси Туркия хукуматидан ушбу ишни холис текширишга чақирди ҳамда Қошиқчининг ўлдирилишига муносабат, бу, дунё давлатларининг “инсон ҳуқуқлари ва инсон қадр-қимматини нақадар ҳурмат қилишини исботлашини” таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Қошиқчининг ўлдирилиши ортидан Саудия Арабистонига қарши санкциялар қўллашга қарши эканлигини, ҳамда подшоҳликка 110 миллиард долларга қуролларини сотишни тўхтатишни истамаслигини айтган эди.
Ар-Риёдни танқид қилиши билан машҳур бўлган Саудиялик журналист, 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони подшоҳлигининг Бош консулнинг биносида ўлдирилган.
Қотилликда шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг энг яқин доирасидагилар гумонланиб, ўз навбатида, улар бу ҳодисага алоқадорлигини инкор этиб келмоқда