Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденевни «Меҳнат Шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, дея хабар бермоқда Podrobno.uz нашри.
Россия элчиси ушбу мукофотни олган ягона юқори мартабали дипломат ҳисобланади. Орден икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги улкан хизматлари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар шериклик алоқаларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилди.
Ўзининг 12 июндаги баёнотида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкент Москванинг Марказий Осиёдаги асосий шериги эканлигини билдирган. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро тенглик, самарали ҳамкорлик ва бир-бирининг манфаатлари асосида қурилади.