Россияликларнинг ярмидан кўпи мамлакатида муҳожирлар бўлишига қарши чиқишди

0
1635
Фото: nsn.fm

Этник гуруҳларнинг Россияда яшашига чеклов қўйилишини истовчилар улуши 54 фоиздан 71 фоизгача ўсди.

Бу каби сўров натижалари “Левада маркази” томонидан эълон қилинди. Социологлар статистикада Россиядаги турмуш даражаси билан бевосита боғлиқликни кўришмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги тўрт йил ичида ксенофобия – бошқаларга душманлик даражаси барқарор равишда пасайиб борган.

2015 йилдан 2018 йилгача қонун билан мустаҳкамланган русларнинг махсус ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчилар тарафдорлари 31 фоиздан 21 фоизга тушган.

Шунингдек, 2018 йилда Россиянинг кўп миллатли бўлиши фойдали, деб ҳисобловичи россияликлар сони билан, аксинча фикрлайдиган одамлар сони мос равишда 50 фоиз ва 21 фоизни ташкил этди.

Бироқ, бу йил ксенофобия даражаси сезиларли даражада ошган – сўровларда иштирок этган россияликларнинг ярмидан кўпи мамлакатда муҳожирлар бўлишига қарши чиқишди.

«Мутахассислар ксенофобиянинг аввалги ҳолатига қайтишини, аҳолининг иқтисодий аҳволи ёмонлашиши билан боғлиқ», деб ёзади «Российская газета».

Бундан ташқари, нашр социологлардан иқтибос келитириб, Россияда «оммавий психоз каби миллатчилик талавасаси» мавжуд эмас, дея ёзади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозир мамлакатда россияликларнинг турмуш даражаси пасайиши сабабли ксенофобия кучаймоқда.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда тиббий муҳожирларни Россияда ишлашга жалб қилишни таклиф қилган эди, дея эслатиб ўтади “Миллий ахборот хизмати”.

Ксения Нигамаева

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг