Ёмон янгилик шундан иборатки, тобора кўпроқ руслар тадқиқот саволларига жавоб беришни рад этишмоқда, деб ёзади The Washington Post.
Владимир Путин учун яхши вақтлар ортда қолганга ўхшайди.
Россиянинг етакчи сайлов органларидан бири бўлган WCIOMнинг янги сўровига кўра, Россия президентига бўлган ишонч 31,7 фоизни ташкил қилди. Иқтисодиёт зарарланган ва кетма-кет олтинчи йил ҳам реал даромадлар камайиши эҳтимоли бор. Кремл босимидан қўрққан ўша агентлик бошқа усул билан янги сўровнома чоп этди ва деярли икки баробар юқори натижага эришди.
Путиннинг иши тасдиқланадиган кўрсаткичлар, ҳатто 65,8% да бўлса-да, уларнинг энг юқори кўрсаткичларидан 20 балл пастроқ. Бироқ, Путин учун ян бир ёмон хабар бу сўровда қанча одам қатнашганини кўрсатилмагани. Руслар эса жим.
Руслар Путинга қанчалик ишонишади ва унинг ишини маъқуллашадими?
Путиннинг машҳурлигининг асосий ҳикояси сизга жуда яхши таниш. 2006 йилгача бўлган WCIOM сўровларидан олинган қуйидаги расмдаги юқори қизил чизиқ Россия президентининг ўз лавозимидагили пайтда қилган ишини маъқуллайдиган одамларнинг фоизини кўрсатади.
Бу ўсиш Путин 2008 йилда Дмитрий Медведевга президентликни топширгунча ўсиб борган, Путиннинг 2012 йилда Кремлга қайтиши биланоқ, кейинчалик Қримни зўравонлик билан қўшиб олгандан кейин статистика чизиғи пасая бошлаган.
Жадвалдаги кўк ўрта чизиқ, бу WCIOM га маълум Путинга ишонганларнинг фоизлари. У ижобий фикрдагиларни акс эттиради, бироқ 2008 йилда Медведевнинг тахтга келишидан таъсирланмайди, чунки статистика “тахт” обрўси эмас, Путиннинг ўзи ҳақида.
Пастдаги чизиқ – тасдиқ ва ишонч ўртасидаги фарқ. Путин даврида у 20 фоиздан 30 фоизгача оралиқни эгаллайди. Дмитрий Медведевнинг президентлик лавозимига сайланганда номзодлар рейтинги Путиннинг обрўсидан паст бўлганлиги сабабли, Медведев президент бўлишига қарамай, бу фарқ ўзгармади.
Ишонч чизиғи кутилгандан кўра паст, чунки ишонч – бу ҳиссий муносабатлар тажрибасидир.
Сантехникнинг, менинг жўмрагимни тўғирлаш усули менга маъқул келиши мумкин, лекин бу унга ишонишим керак деганими? Сантехниклар каби, президентлар билан ҳам шундай бўлади: жамиятда муайян миқдордаги одамлар мамлакатда амалга оширилган ишлар билан кўпроқ ёки камроқ қониқишади, бироқ уларнинг бир нечтасигина ижобий ҳиссиётларга эга бўлади. Ва шуниси аниқки узоқ муддатли иқтисодий инқироз инсонларнинг ҳис-туйғуларини ва шунга ўхшаш ишончларини сусайтириши эҳтимолдан йироқ эмас.
Аммо вазият бундан ҳам мураккаброқ. Қуйидаги расмда юқоридаги чизиқ аввалги жадвалда бўлгани каби Путинга бўлган ишончни ифодалайди.
Аммо пастки чизиқ WCIOM сўровларининг ҳар бир турида Путинга ишонмайдиган одамларнинг сони. Ғалати, ҳатто Путинга бўлган ишонч пасайиб кетса ҳам, WCIOM га унга ишонмасликларини айтган одамларнинг сони деярли ўзгаришсиз қолмоқда.
Кўпроқ одамлар бундай сўровномадан қочишмоқда. Ҳамма гап шунда.
Бу замонавий рус сиёсатининг ҳақиқий ҳикоясини айтиб берадиган, бу икки сатр орасидаги бўшлиқ. Респондентлар одамларга ишонч ёки маъқуллаш ҳақида савол беришганда, респондентлар учинчи вариантни танлашади: саволга жавоб беришдан бош тортадилар.
Бу вариантни танлаган одамларнинг сони – улар Путинга ишонишларини сўрашганида жим бўлиб қолганлар – Қрим воқеасидан кейин кескин камайди, аммо сўнгги ойларда тез ўсди.
Бироқ, «розилик» масаласига жавоб беришдан воз кечган одамлар қарши фикрда бўлишлиги аниқ.
Қуйидаги расмда, юқоридаги чизиқ ишонч саволига жавоб беришдан бош тортган одамларнинг сони, 30 дан 60 фоизгача; пастки қатор – тасдиқлаш саволига жавоб беришдан бош тортадиган рақам, яъни 5 фоиздан 20 фоизгача.
Шубҳасиз, 2006-2019 йиллар мобайнида (Медведевнинг президент бўлиши ва одамлар уни нима қилишни билмаслик вақти шубҳали вақтлар бундан мустасно) кўпроқ одамлар эмоционал саволлардан кўра мақуллаш сўровларига жавоб беришга кўпроқ мойил бўлишган.
Бироқ, бу сўнгги рақам тўрт хил даврни кўрсатади. Улардан иккитасида, жимжитлик, яъни сўровномадан қочиш даврлар, сўровномага жавоб бермаслик тенденциялари биргаликда келтириб ўтилган.
Путиннинг иккинчи президентлик муддатининг иккинчи ярмида, 2006-2008 йилларда, икки ҳил (Путинни ислоҳотларини маъқуллаш ва унга ишониш) бўйича сўровномалардан бош тортиш кўрсаткичи пасайиб бормоқда, чунки маъқуллаш ва ишонч даражаси жуда юқори.
2014-йилда Қримнинг қўшиб олиниши ва 2018-йилда Путиннинг қайта сайланишидан бери, респондентларнинг сони паст даражага туша бошлади, лекин иккала масала (маъқуллаш ва ишонч) бўйича аста-секинлик билан кўсаткичлар яхшилана бошланди, чунки “ижобий” жавобни белгилашга ижтимоий босим кучайиб бораётган бўлса ҳам, заиф иқтисодий ислоҳотларни маъқуллаш жавобларни беришда одамларнинг ғайратини сусайтиради.
Бу муддатнинг кўп қисмида Путиннинг сиёсатини маъқуллаш ва унга бўлган ишонч доимо юқори бўлган. (Жадвалдаги кўк чизиқлар тахминан бу даврларнинг бошланиши ва оҳирини билдиради.)
Шунингдек, яна номутаносиб икки давр мавжуд: бу даврларда ишонч ва маъқуллаш бўйича кўрсаткичлар йўқлиги, чизиқлари қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилган. Улардан биринчиси Медведевнинг президентлик даври билан бошланади ва Қрим воқеасига қадар давом этади: жавоб беришдан бош тортиш сабабли сиёсатни маъқуллаш кўрсаткичи, бу сўровномаларда қатнашмаган одамлар сони ортиши эса, ишонч кўрсаткичини тушириб юборган. Бу даврда Путиннинг энг катта сиёсий синов даври 2011-2012 йиллардаги Болотная норозилик намойишлари эди. Афтидан барчаси яхши кўринса ҳам, аслида ундай эмас эди.
Биз бошимиздан кечираётган иккинчи давр – Путиннинг 2018-йилда қайта сайланиши билан бошланди. Бу даврда яна сиёсатни маъқуллаш бўйича сўровномадан бош тортган инсонлар сони камайди, Путинга ишонч масаласида қатнашмаган одамлар сони ортиб борди.
Дарҳақиқат, ишончсизлик ва маъқуллаш жавоблар орасидаги фарқ ҳозирги кундагичалик катта бўлмаган. Россия президентига ишониш ёки ишониб бўлмаслик ҳақида сўралганда, учинчи йўлни, яъни жавоб беришдан бош тортадиган одамларнинг сони ҳамда русларнинг қалблари ва ақллари ўртасидаги зиддиятлар тобора чуқурлашиб бормоқда.