Россиядаги ҳарбий сафарбарликдан “бўйин товлаганлар” Германиядан бошпана олишлари мумкин

0
731
Фото: www.dw.com

Расмий Берлин: сафарбарликдан бўйин товлаш- Германиядан сиёсий бошпана сўраш аризасини ижобий кўриб чиқиш учун жиддий сабаб бўлади, деб хабар беради DW мухбири. Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идорага (BAMF) тегишли кўрсатма берилди. Худди шу нарса дезертирлар ҳам таълуқли бўлади.

Мамлакатга кириб келиш тўғрисидаги Қонуннинг 22-бандида дезертирлар ва бўйин товлаганларга нисбатан тадбиқ этиш кўзда тутилмаган, яъни россияликлар бошпана сўраши мумкин, аммо гуманитар визага эмас, деб хабар беради DW мухбири.

Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финляндия позициясини шарҳлар экан, россияликлар учун ҳали ҳам ЕИга кириш имконияти сақланиб турилиши кераклигини таъкидлади. Мазкур қарор умумевропа миқёсида қабул қилиниши керак, бу масала Европа Иттифоқининг норасмий саммитида муҳокама қилинади, дея қўшимча қилди у.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг