Россияда ўқитувчиларнинг иш ҳақи оммавий равишда кечикишларга дуч келди

0
1226
Фото: www.dw.com

Росстат маълумотларига кўра, январь ойида ўқитувчилар олдидаги қарзлар 12 баравар кўпайиб, 162 миллион рублни ташкил этди.

Узоқ йиллардан кейин, биринчи марта Россияда педагоглар иш ҳақи бўйича катта қарздорликка дуч келинди. 2023 йил февраль ойи бошига келиб, давлатнинг ўқитувчилар олдидаги қарзи 162 миллион рублга етди, бу ўтган ойга нисбатан 12 бараварга ошган бўлса, ўтган йил охирида у 17 миллион рублдан ошмаган. Бу ҳақда Росстатнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақидаги ҳисоботида қайд этилди.

Ушбу маблағнинг 146 миллион рубли ҳудудлар бюджетларига, 4 миллиони маҳаллий бюджетларга ва 2 миллиони федерал ғазнага қарздорликдир. Ўқитувчилар иш берувчилардан «маблағлари йўқлиги» туфайли яна 10 миллион рубл олмаган.

Барча соҳалар бўйича умумий иш ҳақи бўйича қарз февраль ойининг бошига келиб 799 миллион рублга етди, бу январь ойига нисбатан 24 фоизга кўпдир. Деярли 19 минг ишчининг иш ҳақи кечиктирилган бўлса, январь ойида 8,3 минг ишчи бўлган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг