Россияда муҳожирларга янги чекловлар жорий этилади

0
1847
Фото: www.yenicag.ru

Россия Федерацияси ҳукумати Давлат Думасига муҳожирларнинг рус тилини, шунингдек, рус тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилигининг асосларини билишларини тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақида «Росбалт» нашри хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасида, шунингдек, тегишли имтиҳонларни ўтказиш ва рўйхатга киритилган таълим ташкилотларига сертификатлар бериш назарда тутилган. Шу билан бирга, имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик тўғрисида гувоҳномаларни олишни мақсадига қараб маълум муддатга бериш таклиф этилмоқда: вақтинча яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш, муддатсиз яшаш учун рухсат олиш кабилар.

Ҳукумат, шунингдек, рус тилини хорижий тил сифатида ва Россия тарихини билиш даражасига ҳамда муҳожирнинг мамлакатда бўлиши (меҳнат, вақтинча ёки доимий яшаш) билан боғлиқ талаблар қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, имтиҳон хизматлари нархини ҳисоблаш методологиясини жорий этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, муҳожирларни текшириш учун, талабларни бузганлик учун 300 минг рублгача жарима солиш таклиф қилинмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг