Россияда мигрантларга замонавий қул бўлиш таклиф этилмоқда

0
898
Фото: Twitter

Ихтиёрий равишда электрон билагузук тақишга рози бўлган мигрантлар учун Россия Федерациясида ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мумкин. Бу ҳақда “Сильная Россия” Бутунроссия ҳаракати раиси Антон Цветков РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди, дея ёзмоқда Sputnik.

Унинг фикрича, бундай чора мигрантлар орасида жиноятчиликнинг ўсишини камайтиришга ёрдам берар экан.

“Мигрантлар орасида, масалан, ўз ихтиёри билан қаердалигини кузатиш имконини берувчи билагузук тақиб юришга рози бўладиганлар бўлса, шундайларга регситрациядан ўтиш вақтида қоғозбозчилик билан боғлиқ муаммоларини сезиларли даражада камайтиришни таклиф қилиш мумкин”, – дея таъкидлаб ўтди сиёсатчи.

Цветковни айтишича, бу шарт мигрантлар учун фойдали бўлар экан. Мигрантларнинг кўпчилиги бу шартларни бажаришга рози бўлишади, деб ҳисобламоқда Цветков.

Бундан ташқари, сиёсатчи бошқа давлатларнинг фуқаролари доимий равишда ўз яшаш жойлари ҳақида расмийларга хабар бериб турадиган чора жорий этишни таклиф қилди.

Бу борада сиёсатчи Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинни қўллаб-қувватлади. Бастрикин аввалроқ мигрантлар ўртасида жиноятчилик даражаси ошиб бораётгани муносабати билан миграция жараёнларини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

РИА Новости агентлигига берган интервюсида Цветков долзарб муаммолардан бири фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш масаласи эканлигини таъкидлади. Ҳозирда патент олиш учун яшаш жойи ҳақида маълумотнома тақдим этиши керак.

Шунинг учун мигрантлар ижарага олинган квартирада яшашиб, кейин соҳта ҳужжатлар сотиб олиб, коррупция элементларидан фойдаланишга ўрганиб қолмоқда, дея таъкидлади сиёсатчи.

Цветков, шунингдек, чегарага яқин жойларда патент беришни таклиф қилди. У ерларда мигрантлар учун маълум вақт яшаб турадиган, имтиҳон топширадиган ва уларни текширувдан ўтказадиган махсус пунктларни ташкил этиш мумкинлигини айтиб ўтган.

Мулоҳаза

Айтишларича, бундай чора-тадбирлар Хукуматдагиларга Россия Федерациясига келган мигрантларни яхшироқ назорат қилишга ёрдам берар экан.

Кенгроқ ўйлаб қараса бундай таклиф худди қулдорлик тузумини эслатиб юборади. Тарихда қолган қулдорлик тузумида қўл-оёғи боғланган кишанлар мавжуд бўлган, махсус мухрни қулларни баданига қиздириб бостирилган бўлса, замонавий қулдорликда эса қўл ёки оёққа электрон кишан тақиш таклиф этилаётгандай.

Агар жиноятчилик кўрсаткчи шунчалик ошиб кетаётган бўлса, ҳар ҳолда бунинг ҳаммаси мигрантлар ҳиссасига тўғри келмаса керак?! Демак, жаноб Цветков, нафақат мигрантларга, балки россияликларнинг ўзларига ҳам шундай “кишан” тақишни  таклиф қилса адолатдан бўларди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг