Россияда мигрантлар учун IT-карта жорий этилади

0
185
Фото:yandex.ru

2022 йилда меҳнат мигрантининг IТ-картаси паспортнинг ўрнини босиб, Россия Федерацияси ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжатга айланади. Бу ҳақда Россия муҳожирлар федерацияси президенти Вадим Коженов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясида мигрантлар билан боғлиқ қонунчиликни ислоҳ қилиш якунланмоқда ва 2022 йилнинг ўрталарига қадар Давлат Думасига янги лойиҳа тақдим этилади.

РМФ раҳбари янги IТ-карта бутун Россия бўйлаб 10 йил давомида амал қилишини, ишлаш учун патент эса меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ҳудудга боғланганини қўшимча қилган.

Бундан ташқари, Коженов лойиҳа бўйича 10 йилдан сўнг, мигрантнинг IТ-картаси, агар унинг эгасида ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаса, чексиз бўлиб қолишига ваъда берган.

Шунингдек, Коженов ҳозирда мамлакатда иш берувчилар ва мигрантларнинг электрон реестрлари тайёрланаётганини маълум қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг