Россияда 28 май куни коронавирус билан бўғлиқ ўлим ҳолатининг кунлик рекорди янгиланди.
Пайшанба куни бу мамлакатда 232 киши КОВИД-19 туфайли оламдан ўтди ва қурбонларнинг умумий сони 4374 кишига етди.
Шунингдек, ўтган 24 соат ичида яна 8572 кишида коронавирус борлиги аниқланган бўлиб, айни пайтда касалланганлар жами бўлиб 387 623 тани ташкил қилмоқда.
Ҳозирда Россия вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди.
Россияда 159 257 киши коронавирусдан бутунлай соғайган,касалхоналарда 223 992 киши даволанмоқда.