Россияда 530 килограммли қовоқ етиштирилди

0
1499

Шу йилнинг 5 сентябрида Москвадаги “Дорихоналар шаҳарчаси”га Гиннеснинг рекордлар китоби учун улкан қовоқни тортиб кўриш учун келтирилади. 

Россияда ҳар йили бўлиб ўтадиган ҳосил, гуллар ва санъат фестивали бўлмиш “Куз ранглари” фестивалининг очилиш маросимида мамлакат тарихида илк бор етиштирилган улкан қовоқ намойишга қўйилади. Ушбу қовоқнинг оғрлиги 530 кг ни ташкил қилмоқда. Деҳқонлар ҳатто унга ном ҳам беришди. Унинг номи – Дуся.

Мазкур фестивалда улкан қовоқдан ташқари бошқа мева ва сабзавотлар, ҳамда ўсимликлар намойиш этилади. Ушбу фестивал шу йилнинг 8-14 октябр  куни Ботаника боғида бўлиб ўтади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг