Россия ва Эфиопия сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида келишиб олишди

0
1647
манба: Вести Экономика

Эфиопия Бош вазирининг маърузасида айтилишича, Эфиопия Бош вазири Абий Ахмед ва Россия Президенти  Владимир Путин ўртасидаги Россия-Африка саммити доирасида бўлиб ўтган икки томонлама учрашув, икки давлатга иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик соҳаларида келишув қилиш бўйича умумий қарашларни шакллантиришга имкон берди.

Саммит доирасида Бош вазир Миср Президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сиси билан ҳам учрашди. Учрашув  чоғида ҳар икки раҳбар Уйғониш тўғони қурилишига оид муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

“Россия-Африка: ҳамкорликнинг потенциалини англаш” тўғрисидаги ялпи мажлисдаги нутқида Абий ўта мураккаб дунёда, хусусан, Африкада ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун жамоавий мажбуриятларнинг муҳимлигини таъкидлади.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг