Россия ва Буюк Британиянинг «совуқ алоқалари» бош вазир Трусс даврида мўътадиллашмайди

0
434
Фото: Phil Noble/Reuters

Россия янги бош вазир Лиз Трусс даврида Буюк Британия билан дўстона муносабатларида ҳеч қандай яхшиланиш кутмаётгани маълум қилди.

«Хоним Трусснинг ташқи ишлар вазири бўлган пайтда айтган баёнотларига таяниб аниқ айтиш мумкинки, икки давлат ўртасидаги муносабатларда ҳеч қандай яхши томонга ўзгаришлар кутилмайди”, — дейди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.

Борис Жонсон бош вазирлик даврида Буюк Британия Россия босқинидан кейин Украинанинг энг ишончли тарафдорларидан бири эди.

«У бизни ёқтирмайди, биз ҳам уни ёқтирмаймиз», дея фикр билдирган эди Песков Жонсон истеъфога чиқишини эълон қилишдан бироз олдин.

Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг 24 февраль куни Украинага бостириб киришга буйруқ беришидан олдин ҳам Жонсон Путинни бир неча бор танқид қилган эди. Босқиндан кейин Жонсон Украинага қурол юборди ва Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар киритди.

Зеленский Трусс бош вазир этиб тайинланганидан сўнг уни табриклаб, «Биз Украинада уни яхши биламиз» деб таърифлаган эди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Трусс ҳар доим Европа сиёсатининг ёрқин томонида бўлган ва Россиянинг барча бузғунчи ҳаракатларининг барбод бўлиши учун кўп ишларни амалга ошириш тарафдори бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг