Россия Федерацияси Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Малдив ороллари билан халқаро парвозларни тикалди. Бу ҳақда 3 сентябрь пайшанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида маълумот тарқатилди.
Россия ҳукуматининг маълум қилишича, Қоҳирага ҳафтада 3 марта, шунингдек, Дубайга ва Малдивдаги Велана номли халқаро аэропортга ҳафтасига икки марта парвозлар амалга оширилади.