Россия полицияси ўтган ҳафта давом этган, ҳукумат томонидан оммавий тартибсизликлар деб номланган, катта мухолифат намойишида 10 асосий гумондорларни аниқлади ва беш кишини ҳибсга олди.
Полиция сўнгги йиллардаги энг катта намойишлар пайтида 1000 дан ортиқ одамни ҳибсга олди, ўшанда тобора кучайиб бораётган мухолифат Президент Владимир Путиннинг шафқатсиз сиёсатини қоралаган эди.
Тергов қўмитаси шу шанба куни режалаштирилган яна бир мухолифат намойишидан олдин полиция ўтган ҳафтада бўлиб ўтган норозилик намойишларида ва тартибсизликларда иштирок этганликда ҳамда полицияга қарши зўравонликда гумон қилинган кўплаб одамларни ҳибсга олишни режалаштирганини айтди.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Россияда оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланиганларни 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишади.