Россия Мьянма хунтасининг саъй-ҳаракатларини  қўллаб-қувватлайди

0
808
Фото: www.independent.co.uk

Сергей Лавровнинг айтишича, Россия Мьянма хунтасининг мамлакатни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Россия Мьянма хунтасининг ўтган йили ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятни қўлга киритганидан бери режимга қарши сиёсий тўнтаришда бўлган мамлакатни «барқарорлаштириш»га қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Сергей Лавров чоршанба куни, Мьянмага ташриф буюриб, мамлакат бош ҳарбий-денгиз кучлари генераллари билан музокаралар ўтказди.

«Биз (хунта томонидан) мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватлаймиз», деди Лавров пойтахт Нейпидога ташрифининг биринчи кунида, ТАССга берган интервьюсида. Лавров қўшимча равишда 12 ойдан кейин қонунчилик сайловларини ўтказиш бўйича хунта таклифини маъқуллаганини айтиб ўтди.

Россия мудофаа вазирлиги шу ой бошида хунта раҳбари Мин Аунг Хлаинг расмий ташриф билан Москвага борганидан кейин икки давлат мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришини маълум қилди.

Манба

Мулоҳаза

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозим, Мьянма ҳарбийлари ва полицияси томонидан мамлакат шимоли-ғарбидаги Ракхайн штатида роҳинжа мусулмонларига қарши ҳарбий таъқиб давом этиб келади ва бунга мусулмонларга нисбатан геноцид сифатида қаралади. Жумладан, Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва БМТ каби ташкилотлар роҳинжа озчилигининг ҳарбий таъқиб қилинишини инсониятга қарши жиноят деб атаган. Таъқиблар 2016 йил октабрь ойида номаълум қуролли шахслар томонидан чегара постларига уюштирилган ҳужумларга жавобан бўлган. Мьянма ҳукумати инсон ҳуқуқларини кенг миқёсда бузганликда, жумладан суд қилмасдан туриб қотилликларни амалга оширишда, кўпчилик бўлиб зўрлашда, аҳоли яшаш жойларига ўт қўйишда ва гўдакларни ўлдиришда айбланган.  

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг