ТОШКЕНТ – Россиянинг “Русское техническое обшество” компанияси Тошкентда “ҳаво метроси”нинг дастлабки йўналишини қуриш таклифи билан чиқди- деб хабарбермоқда Turon24.
Компания бош директори Иван Филяевнинг сўзларига қараганда, россияликлар “Стрела” номли ер усти транспорт тизимини қуриш лойиҳасига тайёр. У одамларни пойтахт аэропортидан “Tashkent City” мажмуасига ташийди.
“Бу экологик транспорт туридир. Йўловчиларни олиб кетаётган состав соатига 50 километр тезлик билан ердан ўртача беш метр баландликда ҳаракатланади. Тирбандликларсиз юрадиган “Стрела” ер усти шаҳар транспорти ҳаракатига тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, унга махсус кўприклар керак эмас… Тизим зарарли моддалар ажратмайди, шунингдек, кам шовқин чиқаради”.
Айни пайтда Россия компанияси Тошкентда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини қидирмоқда, дейилади хабарда.