Россия Харьков вилоятида энг катта мағлубиятга учради. Аммо, бу Украина Қуролли Кучлари ҳужумининг якуни бўлмаслиги мумкин

0
167
Фото: Juan Bareto / AFP / Scanpix / LETA

Харьков вилоятининг жануби ва шарқидаги украиналикларнинг ҳужуми беш кун ичида улр ўз олдиларига қўйган барча мақсадларига эришди, деб ёзмоқда Медуза.

Россия қўшинлари қамал хавфи остида 8 сентябрь куни Балаклея шаҳрини, 10 сентябрда эса Россия Мудофаа вазирлигининг минтақадаги асосий орқа базаси бўлган Купянск шаҳрининг ғарбий қисмини тарк этди. Шунингдек, 10 сентябрга ўтар кечаси Россия Қуролли Кучлари (РФ ҚК) бутун гуруҳнинг штаб-квартираси жойлашган Изюм шаҳрини тарк этди. Улар билан бирга ўнлаб қишлоқ ва шаҳарлар, ўнлаб яхлит ва шикастланган техникалар, тонналаб ўқ-дорилар ташлаб кетилган ва жанглар давомида руслар томонидан йўқотилган.

Бундан ташқари, 2022 йил март ойидан бери россияликлар армияси катта қийинчилик билан эришган ҳамма нарсани йўқотишди. Энди россияликлар армиясида Донбассга шимолдан туриб янги ҳужум бошлаш имконияти бўлмайди.

Қуйида ушбу воқеаларнинг қисқача хроникаси келтирилган.

Бу қандай содир бўлди?

• Балаклея ва Чугуевни ёриб ўтган Украина қўшинлари 9 сентабрь куни Купянскнинг ғарбий чеккасига етиб келишди. Улар ракета ҳужуми билан Оскол дарёси орқали ўтган автомобил кўпригини бузишга муваффақ бўлишди, бу эса Украина қуролли кучларини шаҳарга киритмасликка уринаётган рус қўшинларини таъминотини қийинлаштирди. 10 сентабрга ўтар кечаси россияликлар қўшинлари шаҳарнинг шарқий қисми жойлашган Оскол дарёси орқали чекинди ва кун бўйи дарё бўйлаб янги мудофаа чизиғини яратишга ҳаракат қилди. Шунингдек, РФ Қуролли Кучлари шаҳар шимолида, Украина-Россия чегараси (Харьков вилояти Белгород билан чегарадош) тарафдан украинлар ҳужумини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
• Балаклея вилоятини ёриб ўтган Украина қўшинларининг яна бир гуруҳи 9 сентабр куни Купянскдан жанубда жойлашган Оскол дарёсига (Оскол сув омборига) етиб келди ва Изюм вилоятидаги орқа (Купянск) ва россияликлар қўшинларининг катта гуруҳи ўртасидаги барча алоқаларни узиб қўйди. Ушбу гуруҳ бир неча ойдан бери Донбассдаги Словянск томон ҳаракат қилаётган эди.
• Купянскдан 50 километр жанубда жойлашган Изюм шаҳрини “материк” билан боғлайдиган ягона йўл (у худди шу номдаги шаҳар яқинидаги Оскол дарёсидаги ягона кўприк орқали ўтади) Украина қўшинлари босиб ёриб ўтганидан сўнг, у ҳам таҳдид остида қолди: Украина қўшинлари Оскол оқиб ўтадиган Северский Донецидан ўтиб, Лиманга чиқишди. Лиманни эгаллаб олган тақдирда, улар шимолга қисқа ҳужум билан охирги Изюм таъминот линиясини кесишлари мумкин эди (бу энди бўлмайди, чунки Россия Мудофаа вазирлиги Изюмдан тезда чекинишга қарор қилди).
• Ана шу таҳдид туфайли 10 сентабрга ўтар кечаси Россия қўмондонлиги бу гуруҳни қамал хавфи остида эвакуация қилди. Ўша куни Украина қўшинлари Изюмнинг шимолий чеккасига яқинлашди, аммо кечқурунгача шаҳар озод қилингани ҳақида хабар берлмади.

https://maphub.net/meduza/map-a-temp-1

Хўш, кейинчалик нима бўлиши мумкин?

Лиман яқинидаги кўприк Украина армияси томонидан (ҳозир ёки келажакда) янада улуғвор мақсадларга эришиш учун фойдаланилиши мумкин яъни, ёзнинг ўрталарида йўқотиллган Луганск вилоятига – Сватово ва Старобелск ёки Рубижне ва Северодонецкга чуқурроқ ҳужум қилиниши мумкин.

Украина Қуролли Кучлари учун яна бир (нисбатан камроқ амбицияли) ғоя рус қўшинларини Купянск вилояти, қўшни Волчанск шаҳри ва Великий Бурлук қишлоғидан Россия-Украина чегараси томон сиқиб чиқаришни давом эттиришдир.

Россия қўмондонлигининг ягона умиди шундаки, Украина ҳужуми Чугуев ҳудудидаги базалардан узоқлашганда барҳам топади, Россия Мудофаа вазирлиги эса Изюмдан олиб чиқилган захиралар ва қўшинлардан фойдаланган ҳолда Оскол ва Северский Донец дарёларида кучли мудофаани яратиши мумкин. Бунинг учун Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам Лиман минтақасида Украина плацдармининг кенгайишини тўхтатиши (ва янгиларининг шаклланишига йўл қўймаслик) керак.

Шу билан бирга, фронтда ҳали ҳам кўплаб заиф томонлар мавжуд, масалан, Украинанинг Балаклия яқинидаги ютуғи (Россия минг километрлик фронт учун олдинги сафда яққол жуда оз кучга эга) ва Украина томонидан ёзда тўплаб олишга эришган заҳиралар эса ҳали бери тугамайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг