Польша пайшанба куни Болтиқбўйи мамлакатларига қўшилиб, Россия фуқароларини ўз ҳудудларига қабул қилишни чеклаш бўйича умумий позициясини билдирди, дейилади Польша ҳукумати баёнотида.
Шу ҳафта бошида Болтиқбўйи давлатлари Россия фуқароларининг ўз мамлакатларига киришини чеклашга келишиб олди, дея хабар бермоқда Reuters
Шунингдек, Эстония 19 сентабрдан бошлаб Россия фуқаролари, шу жумладан учинчи давлатлар томонидан берилган Шенген визасига эга бўлганлар учун ҳам киришни тўхтатади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу матбуот анжуманида маълум қилди.