Россия Энергетика вазири Александр Новак коронавирусга чалинди

0
1847
Фото: AFP

Россия Энергетика вазири Александр Новак коронавирусга чалинди. Бу ҳақда 18 август куни мамлакат Бош Вазири Михаил Мишустин хабар берган.

“Афсуски, Александр Валентинович Новакка коронавирус ташхиси қўйилди” деди Мишустин ҳукуматнинг узоқ шарқда жойлашган Благовешченск ҳудудида бўлиб ўтган йиғилишида.

Мишустиннинг айтишича, Новак коронавирусга чалинганини Благовешченскка келганидан кейин билган. У бу ердаги йиғилишда ва Хитой чегарасига яқин жойда барпо этилган катта кимёвий лойиҳанинг очилиш маросимида қатнашиши керак эди.

“У Москвага қайтиб кетди. Биз чин юракдан Новакнинг соғайиб кетишини тилаймиз” дейди Мишустин. Шунингдек, ўтган ҳафтада бошланган Благовешченск сафарида Бош Вазирга ҳамроҳлик қилаётган бир қанча журналистларда ҳам CОVID-19 аниқланган ва улар ҳам Москвага қайтарилиб юборилган. Бош Вазирнинг ўзи ҳам апрел ойида CОVID-19 га чалинган ва ундан тузалганди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Новак Россия қатнашадиган ОРЕС+ номли видеоконференцияда иштирок этади.

Сўнгги ойларда Россиянинг бир қанча сиёсатчилари коронавирусга чалинди. Улар орасида Путиннинг матбоут котиби Дмитрий Песков ва баъзи вазирлар ҳамда ҳуқуқшунослар ҳам бор.

Россияда 17 август ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 927 745 киши коронавирусга чалинган ва уларнинг 15 740 нафари вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг