Сешанба куни Россиянинг Суриядаги элчиси Александр Лаврентьев Туркиянинг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий ҳужумини «қабул қилиб бўлмайдиган», деб айтди. Шунингдек, Лаврентьев Россия ва Туркия Суриядаги операцияни олдиндан келишиб олганми, деган саволга шундай жавоб берди: «Йўқ. Биз ҳар доим Туркияни тинчликка чақирганмиз ва Сурия ҳудудидаги ҳарбий операцияни номаъқул, деб ҳисоблаймиз».
Бундан бир кун аввал Москва Туркиянинг босқини Суриянинг ҳудудий яхлитлигига хавф туғдиради, деб таъкидлаганди. Бу эса, Туркия ва Россия ўртасидаги зиддият кучайганини кўрсатмоқда.
Лаврентьевнинг сўзларига кўра, Туркиянинг хатти-ҳаракатлари Суриянинг шимолида диний муаммоларни қўзғаши мумкин. Хусусан, бу ҳудудда аввалдан курдлар, араблар ва суннийлар истиқомат қилган. Улар ўз ерларига бошқа одамлар келишини истамашмайди. Аммо, Туркия айнан шу ҳудудга қочоқларни жойлаштиришни режалаштирмоқда.