Россия аросатда қолди

0
752
Фото: Oleg Petrasyuk/EPA-EFE

Киев Москва қўшинлари орқага чекинганидан сўнг шарқдаги Лиман шаҳри тўлиқ назорат остида эканини эълон қилди ва натижада Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти тўхтаб қолгани ҳақидаги саволлар юзага кела бошлади.

Бу Киевнинг бир неча ҳафта ичида жанг майдонидаги энг муҳим ютуқларидан бўлиб, шарқдаги ҳужумларни кучайтириш ва Кремлга босимни кучайтириш учун потенциалликни тақдим этади.

Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни унинг кучлари Лиманни бир кун олдин қуршаб олгандан кейин эгаллаб олганини эълон қилди.

«Соат 12:30 (ГМТ 09:30) ҳолатига кўра, Лиман тўлиқ тозаланди. Ҳарбийларимизга, жангчиларимизга раҳмат», — деди у видеомурожаатида.

Россия армияси якшанба куни ўз кучларини у ердан «қулайроқ позицияларга» ўтиш учун олиб чиқиб кетаётганини эълон қилганидан кейин Лиман ҳақида изоҳ бермади.

Лиманнинг йўқолиши Россия кучлари учун жиддий зарба бўлиб, улар шаҳардан бир неча ой давомида Донецк вилоятидаги муҳим логистика ва темир йўл маркази сифатида ҳарбий техника, қўшин ва бошқа зарур материалларни олиб ўтиш учун фойдаланган.

«Ушбу йўлларсиз бу янада қийинроқ бўлади, шунинг учун у руслар учун қандайдир дилеммани (аросатда қолиш) келтириб чиқаради», деди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.

Америка Қўшма Штатларида жойлашган Урушни ўрганиш институтининг таъкидлашича, Лиманнинг қулаши Россия Украина жанубида ишғол қилинган ҳудудларни ушлаб туриш учун «Луганскни ҳимоя қилишдан устун қўяётганини» кўрсатди.

2 октябрь куни бўлиб ўтган кундалик разведка брифингида Бирлашган Қироллик ҳарбийлари Лиманнинг қайтариб олинишини Москва учун «муҳим сиёсий муваффақиятсизлик» деб таърифлади. Шаҳарни эгаллаб олиш Украина қўшинларининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудга бориши учун йўл очади.

Украинанинг президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган аннексияси ҳудудидаги шаҳарни эгаллаб олиниши украиналиклар Россия кучларини сиқиб чиқаришга қодирлигини кўрсатади, деди НАТО Бош котиби Енс Столтенберг.

«Биз улар янги Лиман шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлганликларини кўрдик ва бу украиналиклар олға силжиб бораётганини, жасорати, жасурлиги, маҳорати туфайли рус қўшинларини ортга қайтаришга қодирлигини кўрсатмоқда. Албатта, Қўшма Штатлар ва бошқа иттифоқчилар таъминлаётган илғор қуроллар туфайли ҳам», деди Столтенберг Американинг NBS телеканалига берган интервюсида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг