Россия Қозоғистонни урушга қўшилишини хоҳлаяптими?

0
190

Қозоғистон нефтини жўнатиш бўйича чекловлар республика иқтисодиётига таъсир кўрсатиши мумкин. Қосим-Жомарт Токаевнинг «ЛХР ва ДХР давлатлари» ни тан олмаслик ҳақидаги баёноти Путинга ёқмади чамаси, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидан икки кун ўтиб, Россия Новороссийск Порт нефт терминали орқали Қозоғистон нефтини жўнатишни тўхтатганини маълум қилди

Расмий сабаб қилиб,  портни иккинчи Жаҳон урушидаги миналардан тозалаш кўрсатилди. Қозоғистон нефтини жўнатиш март ойида тўхтатиб бўлинганди, дейди Нефть конларига хизмат кўрсатувчи компаниялар уюшмаси Президиуми раиси Рашид Жаксилков. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, Новороссийск нефть терминали биринчи йил фаолият юритмаяпти, у терминал совет давридан буён ишлаб келади. Унда нима учун миналар ва торпедалар айнан ҳозир топилди?

Бундан ташқари бу кон хавфсизлик чоралари билан ҳимояланганлиги бўйича биринчи рақамли терминаллардан ҳисобланади. Хуллас, биз иқтисодий инқирозга учрадикми, сиз ҳам уни таъмини “тотиб кўришингиз” керак дегандек.

– Январь ойининг охиридан бошлаб, мен бу воқеа содир бўлишини тахмин қилгандим дейди Жаксилков.

Сапёрлар миналарни қайси вақт оралиғига қадар тозалаб бўлишларини вақт кўрсатади. Қозоғистон учун терминал очилишининг яна бир йўли бор  ДХР ва ЛХР расман тан олиш ёки «Шимолий қўшни» санкцияларни четлаб ўтишда Россияга кўмаклашиш.

Бугунги кунда Россияда нефть эмбаргоси давлатнинг ўзига қарши ишлай бошлаганини яхши билади.  Кўплаб ғарб давлатлари 5 декабрь Россия нефтига юз фоиз эмбаргони киритмоқчи эканлигини маълум қилишмоқда. Россия энди Қозоғистонни европага нефть етказиб беришини тўхтатиб, уларда бу маҳсулотга нисбатан танқисликни оширмоқчидек назаримизда.

Жаҳон нефть бозорида Қозоғистон  1,5% ни, Россия етказиб беришлари эса умумий ҳажмда Европанинг 30% ни эгаллаган. Россиянинг асосий мақсади бир ўқ билан икки қуённи ўлдириш бўлиб турибди.

Бу Қозоғистон учун нимани англатади?

Биринчидан, 600 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаб 25 миллион тоннани 90 миллионга етказдик. Иккинчидан, Қозоғистон Россия орқали 55-57 миллион тонна экспорт қилади, бу бюджетнинг 50% ва экспорт даромадларининг 70%ни ташкил қиларди.

Энди Қозоғистонда Европа бозорини йўқотиш хавфи бор, чунки нефть шартномалари одатда жуда узоқ муддатга тузилади. Агар узоқ муддатли шартномалар вақтинча тўхтатиб турилса, уни тиклаш осон бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун биз алоқа мавжуд бўлган нефть қувурларига таяниб, янги канал қуриш ҳақида ўйлашимиз керак, дейди Жаксилков.

Атасу — Алашанкоу нефть қувурини Хитой томонга ўтказишга ҳаракат қилиш лозим. Ҳозир унинг қуввати йилига 20 миллион тонна, бу кўрсаткични 100 миллион тоннага ошириб бутун шарққа етказиш мумкин.

Масала шундаки, Россия ҳозирда ушбу қувур орқали 18 миллион тонна нефть ҳайдаяпти биз эса 2 миллион. Қозоғистон Россияни у ердан «ҳайдаб» ўз нефтларини жўнатиши мумкин.

Бундан ташқари, Актау – Боку – Жайхан лойиҳасини ишлаб чиқиш ва у ердан Европага нефть жўнатишни бошлаш имконияти мавжуд. Аммо ҳар қандай лойиҳани ривожлантириш учун инвестициялар керак.

Инвесторлар бизга ишонишлари учун, бизда 100 миллион тонна ҳамда захира нефтлари бўлиши керак.  Бунинг учун геология — қидирув ишларини кучайтириш шарт», – дея хулоса қилади нефть-хизмат компаниялари Иттифоқи Президиуми раиси.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг