Рlatforma.uz: Чин зиёли Содиқ Сафоевдай бўлиши керак!

0
1993
Фото: kun.uz

Ўзбекистон ўзгармоқда, бироқ аъёнларимиз ўша-ўша. Бизда замон ўзгаргани билан “юқори”даги контингентда филистёр — ўзини илмли санайдиган тор фикрли одамлар миқдори ўзгаришсиз қолмоқда. Буни биз кечаги йиғинлар мисолида кўрдик.

Очиқ ва бачкана суҳанлар, “ура-ура”чилик беихтиёр одамни эсанкиратар даражада… Мақтов ва хушомад бўйича мусобақага ўхшайди, гўё. Сўз олган кўпчилик ҳурматли Акмал Холматовичнинг “мастер-класс”и, Алишер Келдиевичнинг тусланишидан яна бир бор завқланган бўлса эҳтимол…

Лекин шу нарса керакми, Президентнинг кимлигини, нима ишлар қилганлигини дунё кўриб баҳосини бериб турибди-ку, томоқ қиришдан муддао не?!. Ўйлайманки, эскидан қолган бу қусуримиз мамлакат имижи учун зиёни бўлса борки, фойдаси йўқ.

Аслини олганда, иззатни “ ҳазм” қилишниям ўрганишимиз керак экан. Мустабид (коланиал) тафаккуримизни ўзгартиришимиз керак экан. Моҳиятан олганда, йиғилишларда сўз олган нойибу амалдорларимизнинг аксарияти зиммасига олган масъулиятни ҳис этмагандай.

Англаганларида вазминроқ бўлишарди. Халқ ва Президент ишончи оғир, масъулиятли ва шарафли юк. Буни чуқур англаш учун тафаккур ҳам керак бўларкан. Илмли одам ҳаётида нима бўлаётганини, ўзига нима вазифа топширилаётганини англайди, ҳеч бўлмаганда.

Мен сўз олганлар ичида Содиқ Сафоевнинг чиқишини олқишладим. Самимий, оғир-босиқ, ортиқча мақтову бачканаликлардан холи… Мана шундай сиёсатчи ва раҳбар кадрларнинг кўпайиши мамлакатимиз ва халқимиз учун фойдали. Қолаверса, Президент сизу бизнинг мақтову ҳамду саноларимизга муҳтож ҳам эмас…

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг