Рим папаси зиёратчига тарсаки туширганини «ёмон намуна» дея, узр сўради (Видео)

0
1879
Фото: REUTERS / Vatican Media

Чоршанба куни Рим папаси Франциск, зиёратчи аёл унинг қўлини ушлаб тортганидан жаҳл билан тарсаки тушириб юборгани учун узр сўради, дея хабар беради Reuters.

Бу қилмишини бесабрликка йўниб, «ёмон намуна» кўрсатганини айтди.

Унинг ғайриоддий узр сўраши, янги йилдаги ўзининг биринчи ваъзини аёлларга нисбатан зўравонликни танқид қилиш мавзусига бағишланган нутқи давомида айтилди ва аёлларга зўравонликни эса у Худони ҳақорат қилиш билан тенглаштирди.

Сешанба оқшомида, 83 ёшли Папа Франциск, Авлий Пётр майдонида зиёратчилар орасида сайёр айлаган пайтида, бир аёл унинг қўлидан тортган эди.

Шахси аниқланмаган зиёратчи аёл, тўсатдан Папанинг қўлидан ушлаб, ўзига тортди ва бу Папанинг жаҳлини чиқариб юборди. Оқибатда бундан жазавага тушган Франциск қўлини ушлаб тортаётган аёлни қўлига, иккинчи қўлиб билан бир неча марта тарсаки тушириб, қўлини тортиб олди.

«Жуда кўп маротаба сабр-тоқатни йўқотамиз, ҳатто мен ҳам. Кечаги ёмон намуна кўрсатганим учун узр сўрайман», деди янги йил ваъзи давомида Авлиё Пётр майдонида тўпланган минглаб зиёратчиларга қарата Папа.

Ушбу ваъз хизматининг мавзуси эса замонавий жамиятда аёлларга нисбатан зўравонликни очиқчасига қоралашга бағишланган эди.

«Аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик- бу Худони масхара қилиш», деди у Авлиё Пётр соборида.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг