РФА: Россия сўнгги беш йил ичида 50 минг нафар илмий тадқиқотчилардан маҳрум бўлди

0
3084
Фото: Антон Денисов/РИА «Новости»

Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими раиси Валентин Пармон сўнгги беш йил ичида Россия 50 минг илмий тадқиқотчисини йўқотганлигини маълум қилди, деб ёзади Газета.ру “Интерфакс”га таяниб.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир давлат илмий соҳада бунчалик кўп ходимини йўқотмаган.

“Ҳозир ҳамма технологик суверенитет ҳақида гапираётган бир пайтда, келажак юқори технологияларга боғлиқ бўлса, масала Россия давлат сифатида буни амалга оширадиганларни қўлдан бой берганлигида”, деди у.

Технологик ривожланган давлатлар даражасига чиқиш ва иқтидорли одамларни илм-фанга жалб қилиш учун илмий тадқиқотларга ажратиладиган маблағни кўпайтириш зарур, деб ҳисоблайди олим. Бундай илтимос билан у Молия вазирлиги ва Давлат Думасига мурожаат қилган. Пармон, шунингдек, олимларнинг минтақалар ва мегаполислар бўйича даромадларидаги фарқни таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «ўртача иш ҳақига нисбатан 200% жиддий эмас» ва «фан ҳамма жойда фандир”, деди Пармон.

Аввалроқ, Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳукумат ёш россиялик олимлар учун уй-жой сертификатини олиш имкониятлари кенгайтирилганини маълум қилганди.

Бош вазир илгари бундай сертификатни Фан ва таълим вазирлигига бўйсунувчи олимлар олиши мумкинлигини эслатди.

Эндиликда, масалан, академик олий ўқув юртлари, жумладан, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари раҳбарлигида бўлган ёш олимлар уй-жой сертификатларини олишлари мумкин бўлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг