Расулуллоҳга саловат айтишни унутманг

0
5391
Фото: ww.youtube.com

Кеча режалаштирган таржима ишларимни охирига етказмай, сал чала қолдирган эдим. Бугун эрталабдан туриб, салотал фажрни адо қилар эканман, ҳаёлимни чала қолган ишим тортаверди. Намоздан сўнг дарров туриб таржима билан машғул бўлдим. Саловот айтдими, йўқми? Эслай олмай қолдим.

Таржима ишим Деҳлидаги Ҳиндистон Миллий музейи экспонатлари ҳақида эди. Ажратилган матнларни русчадан таржима қилаётиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг номига кўзим тушди ва бехтиёр саловат айтдим. Сўнг синчиклаб қарасам, матнда «пророк Муҳаммад» деган ёзувдан сўнг “с.а.в” кўринишидаги қисқарма ҳарфлар бор экан. Русчага таржима қилган киши мусулмон бўлса керак, деган ўйга бордим.

Бизга таржимада хато бўлмаслиги учун инглизча оригинал матн ҳам берилган эди. Қизиқишим ортиб дарров оригинал матнга қарадим. Буни қарангки, инглизча матнда ҳам саловот ёзилган экан:

The manuscript of Hadith (Tradition of Prophet Mohammad, peace be upon him).

На изображении может находиться: текст «Jame-i-Termizi Circa 12th Century and water colour on paper Size:29. 21.5 cm Language: Arabic; Script: Naskh Accession No.: 62/9 The manuscript ofProphet Mohammad, peace be upon him) Jame-i- Tirmizi collated by Imam Abu Isa Mohammad hammad bin Isa al- Termizi. Imam Termizi, the author is a very leamed pillar the Islamic world and belongs to the famous city of Termiz, Jzbekistan. By the style of ofits calligraphy in early Naskh script; it can be attributed the twelfth century.»На изображении может находиться: текст «инв. 56,62/9 6. джаме-и-т ермизи около XII века чернила и акварель; бумага размер: 29,5 x 21,5 см язык: арабский; почерк насх сборник хадисов (преданий o пророке мухаммаде, лжаме-и-термиз> имамом абу составлен с.а.в. мухаммадом бин иса ат-термизи, уроженцем города термез, иса»
Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни унутмаган шу матн муаллифидан Аллоҳ рози бўлсин. Менга бугун айтишни унутганим, саловотни эслатди. Балки у ҳинддир, инглиздир ёки бошқа миллат вакилидир, илмий манбада саловотни киритибдими? Аллоҳ ажрини берсин.

Аҳзоб сурасининг 56-оятида Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ,қуйидагича марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».

Баъзан ўзбек тарихчилари, ёзувчилари ва журналистларига ҳайрон қоламан. Пайғамбаримиз номини зикр қилганда ортидан саловотни ёзиб қўйишни унутишади. Ёки қўрқишади. Ёки чўчишади. Аллоҳ ажрингизни берсин, қўрманг! дегим келади.

Ўтган йили бир олий таълим муассасасида “Ислом таълимоти асослари ва ақийда мактаблари” мавзусида маъруза қилган эдим. Шунда неча марта пайғамбаримиз набий саллоллоҳу алайҳи васаллам номи тилга олсам изидан саловот айтавердим.

Бу маърузани кузатган бир погонли акамизга ёқмабди. У маърузадан сўнгги муҳокамада менга нимага “саллоллоҳу алайҳи васаллам, деган сўзни ишлатасиз, сиз имом эмассиз, маърузангизда илмий меъёрлардан чиқиб кетдингиз” деди.

Мен “эса сиз маърузанинг мазмунини тушунмабсиз, мен ўтган мавзу ақийда ҳақида эди. Нега мен ўзим айтаётган гапга амал қилмаслигим керак?” дедим. Анча асабим бузилди. Аммо маърузадан сўнг, кафедранинг мудири ортимдан келиб ўша “эксперт” учун узр сўради.

“Ақийда мактаблари” ҳақида олдин билимлари тўлиқ бўлмаганлиги, шу маърузадан сўнг ҳамд, сано саловотнинг мазмунини тушунганини изҳор қилди. Шу пайтгача диний мавзудаги маърузага имомларни чақирар эдик. Энди сизни чақирамиз, деб кўнглимни кўтарди. Одамлар ўзи шунақа, аста-аста тушунаверади.

Хуллас, бугунги иш кунимиз ҳам кўтаринки руҳда бошланди. Аллоҳ барокотли қилсин!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин!

Саловот айтишни унутманг!

Анвар Буранов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг