Рамзон Қодиров: Чеченистонда сафарбарлик бўлмайди, республика режани 254 фоизга бажариб бўлди

0
583
Скриншот

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “махсус операция” ўтказиш бўйича тезкор штаб билан ўтказилган йиғилишда республикада сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди. «Кавказ.Реалии» нашри ёзишга кўра, Қодировнинг ушбу нутқи акс этган сюжет 22 сентабрь куни “Грозний” Чечинистон Давлат телерадиоканалининг кечки янгиликлар дастурида намойиш этилган.

Қодировнинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш пайтида 20 минг чечен жанговар ҳаракатларда қатнашган, шунинг учун Чеченистон аллақачон “ўз режасини 254 фоизга ортиғи билан бажарган”. Бу қандай режа эканлигини, у аниқ кўрсатиб ўтмаган.

Чеченистон Республикаси раҳбари 21 сентабрь куни Грознийда аёллар томонидан ўтказишга уринилган, урушга қарши митинг ҳақида ҳам мулоҳаза билдириб ўтган. Қодировнинг иддао қилишича, норозилик билдирган 40 га яқин аёлнинг яқинлари ўша пайтни ўзидаёқ сафарбар қилинган ва Украинага жўнатилган. Шунингдек, у митингга чиққан ҳар қандай одам ёки уларнинг эри ва барча болалари урушни “олдинги сафига” юборилиши билан таҳдид қилган.

Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида ҳам Чеченистондаги сафарбарлик ҳақида пост қолдирганлиги маълум бўлди. “Чеченистон Республикасида ҳарбий хизматга чақирув режаси 254 фоизга ортиғи билан бажарилди. Бундай кўрсаткичларга илгари РФ Мудофаа вазирлигининг янги бўлинмаларининг шаклланиши туфайли эришилган. Хизматга барча номзодлар Ҳарбий комиссарликдан ўтишди. Биз бу механизмни бошиданоқ, қисман сафарбарлик эълон қилинишидан олдин ишлаб чиқдик. Бундан ташқари, республикада зарурат туғилганда Ватан ҳимоячилари сафига қўшилиши мумкин бўлган минглаб кўнгиллилар захираси мавжуд. Аҳоли бундай муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигига шубҳа қилишмади ва биз аллақачон ҳамма нарсани ҳал қилдик «, деб ёзди у.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда “қисман сафарбарлик” бошланганини эълон қилди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украинадаги урушга 300 минг кишини чақиришни режалаштирмоқда.

15 сентябрь куни Рамзан Қодиров Россия вилоятлари раҳбарларини Кремл ҳарбий ҳолат эълон қилишини кутмасликка, “ўз-ўзини сафарбар қилиш”га ва Украинадаги урушга минг нафар кўнгиллини юборишга чақирган эди. Ўша куни айрим губернаторлар Чеченистон раҳбарининг таклифини қўллаб-қувватлаганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг