Қозоғистонда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 79 тага етди

0
1170

Қозоғистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясининг яна еттита янги ҳолатини аниқладилар. Коронавирус билан касалланганлар сони 79 кишига етди. Бу ҳақда 25 март куни cоронавирус2020.кз расмий сайтида эълон қилинди.

41 та ҳолат Нур-Султонда, 31 та Олма-Отада, 2 та Қарағанда ва 1 тадан ҳолат Чимкент, Олма-Ота, Ақтўбе, Жамбул ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида қайд этилган.

Ҳозирда бутун дунёда бўйлаб 422 941 нафар кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 109 102 нафари ушбу касалликдан тузалган. 18 907 нафари эса вафот этган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг