Қозоғистонда 819 тонна озиқ-овқат товарлари ғамлангани маълум бўлди

0
995
Фото:www.inform.kz

Қозоғистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги аҳолини асосий озиқ-овқат турлари билан таъминлаш бўйича мониторинг маълумотларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Казинформ» агентлиги.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар ҳафта якунлари бўйича ҳудудларни 32 турдаги асосий озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича мониторинг олиб бормоқда.

Мониторинг барқарорлаштирув фонди, йирик савдо тармоқлари, етказиб берувчи ва қайта ишловчи корхоналар омборхоналаридаги захираларни ҳисобга олади.

«Ҳудудлардан олинган тезкор маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 августигача республика бўйича 819 минг тонна миқдорида озиқ-овқат товарлари захираси ғамланган, дейилади хабарда.

Ушбу захирага олинган озиқ-овқат маҳсулотлари олти ойгача етади. Озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш тўхтаб қолмайди, кўп вақтга етадиган доимий захира мавжуд, қўшимча қилди вазирликдагилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг