Қизлар ва ўғил болалар алоҳида таълим олган 3 йиллик тажриба натижаларини ўқитувчилар эълон қилишди

0
4817
Фото:www.adme.ru

Дастлаб, болалар боғчасиданоқ ўғил болалар ва қиз болалар турли ўйинларни ўйнайди, бошқача фикрлайди. Мактабда эса, улар учун талаблар бир хил бўлади.

Россиянинг баъзи мактабларида ўқитувчилар ғайритабиий эксперимент ўтказишга қарор қилишди.

AdMe.ru сайти, бу нимадан иборат бўлгани ва бундан нима ҳосил бўлгани ҳақида ҳикоя қилиб беради.

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © materinstvo.ru

Каменск-Уралский шаҳридаги 34-сонли мактаб, 2014 йилда бошланган экспериментнинг биринчи натижаларини эълон қилди. Экспериментал синфларида дарс ўтган ўқитувчилар – шундай муҳит болалар учун яхшироқ эканлигига ишонч ҳосил қилишди.

Болалар алоҳида таълим олишади, лекин тарбия аралаш – фақат дарслар давомида алоҳида-алоҳида бўлишади. Вақтнинг қолган қисмида: дам олиш вақтида, жисмоний тарбия пайтида, ошхонада, экскурсияларда ва дарсдан ташқари тадбирларда болалар бир-бири билан мулоқот қилишади.

Бошланғич мактабдан сўнг, синфларни бирлаштириш режалаштирилмоқда, шунинг учун жинслар ўртасидаги мулоқот ижтимоий тармоқларда эмас, балки жонли тарзда бўлиши кераклиги айтилмоқда. 5-7 синфларда бу шундай ёшки, бу ёшда дўстлар танланади, жамиятда шахс сифатида шаклланиш учун муҳим аҳамият касб этадиган пайт бўлади.

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © aif.ru

Алоҳида синфларга эга бўлган кўплаб мактабларда, ўғил болалар синфлари спортга эътибор беришга ҳаракат қилишади. Масалан, хоккей ва болалар учун мураббийликка кўпроқ эркакларни жалб қилишади: «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» (ОБЖ) предмети, жисмоний тарбия, спорт мактаблари мураббийлигига – болалар эркак кишилардан тўғридан-тўғри ўрнак олишлари учун эркак ўқитувчиларни жалб қилишади. Тўғри, бундай синф ўқитувчиси ролини бажариш учун одамни топиш ҳали ҳам муаммо бўлиб турибди.

Қизлар учун хореография ва тикувчилик машғулотларини уюштиришга ёки маҳаллий Ижод уйида дарслар ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўғил болалар ва қизлар бир-бирини чалғитишади

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © ria.ru

Психологлар яхши билишадики, агар ўқувчилар ўртасида қарама-қарши жинс вакиллари бўлса, ҳар қандай ўғил ёки қиз, ҳатто, онгсиз равишда бир-бирида қандайдир таассурот қолдиришга харакат қилишади ва дарсдан чалғишади, диққат концентрацияси камаяди.

Аралаш синфларда ўғил болаларда эр кишига айланишнинг

бошланиши синади

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © blogspot.com

Ота-оналар ҳам, олимлар ҳам – эрта ёшдаги ўғил болалар, ўзлари билан тенгдош бўлган қиз болалардан 2-3 йилга ақлий ва жисмоний жиҳатдан ортда қолишларини яхши билишади: уларнинг чап ярим шарлари секинроқ ўсади. Шунинг учун мактаблардаги таълим тизими қизларга қаратилган. “Доска”га чиқиб жавоб бераётганингда устингдан кулишса, уят ва шармандалик. Мана шундай тарзда омадсиз шахс комплекси ривожланиб боради ҳамда ўз тенгқурлари ва катталарга нисбатан тажовузкорлик пайдо бўлади.

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
манба: © thevolosy.ru

Турли хавф-хатарларга интилиш, ирода ва руҳни синаш, биринчи бўлишни хоҳлаш, қаҳрамон бўлиш, мустақил қарор қабул қилиш – бу ўғил болалар табиатига хосдир. Агарда улар тайёр қарорларни такрорлашга ва тинчгина ўтиришга мажбурланса, ҳақиқий эркак кишиларни қандай қилиб тайёрлаш мумкин?

Қизлар ўзига хослик ва аниқ алгоритмни яхши кўрадилар

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © mk.ru

Гендер синфларида ўқитувчилар жинслар психологиясини ҳисобга олиши осонроқ. Қизлар мулоқотда уятчан ва ўрганишда астойдил ҳаракат қилишади. Улар учун тафсилотлар ва жараённинг ўзи муҳим. Гарчи улар стандарт топшириқларни яхши ўзлаштиришса-да, улар берилган алгоритмни осонлик билан ечишса-да, шунингдек, кўпроқ вазифаларни бажаришга улгуришса-да, улар ўғил болалардан уялиб туришади ва баъзида шундай вазиятларда синф бўш хонага ўхшаб қолади.

Ўғил болалар бўлмаганда, қизлар кўпроқ ўзларини эркин ва қулай ҳис қиладилар, қўлларини кўтариб жавоб беришдан тортинишмайди, хатолар қилишдан чўчишмайди, бир-бирларига мамнуният билан кўмаклашади ва ҳеч қандай масхара қилиншдан қўрқмайдилар.

Ўғил болаларга қоидалар ва тайёр ечимлар эмас,

балки маъно муҳим аҳамиятга эга

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © igorgubarev.ru

Ўғил болалар ўзлари билим излаб топишлари керак. Улар вазифани босқичма-босқич бажармай, балки ўзлари ўйлаб кўришга ва бажаришга ҳаракат қилишади, улар ўқитувчининг сўзларидан қоидани ўзлари чиқариб олишни истайдилар. Шунинг учун, ҳар бир вазифа – бу, бутун бошли саргузашт. Уларнинг англаши кўпроқ холистик, образли, ҳиссий бўлади. Ўғил болага муаммоли характерга эга масалалар ёқади ва у биринчилардан бўлиб жавоб бериш учун фаол равишда ечим топишга киришиб кетади.

Қизлар «жамоавий» шаклда вазифаларни ечиш тарафдори

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © materinstvo.ru

Экспериментал синфларда қизлар жамоавий вазифаларда яхши ишлаётганини пайқашди. Улар зудлик билан ўзаро ролларни тақсимлашади, бир-бирлари билан кўп маслаҳатлашишади ва биргаликда ечим топишади. Индивидуал топшириқларда улар тўғри жавобни билсалар ҳам, ўзлари иккиланиб ҳаракат қилишади.

Яна ўқитувчилар шуни қайд этишдики, қиз болаларни гарчи хатолари бўлишига қарамай, мақташ кераклигини, акс ҳолда ўз қобиқларига ўраниб олишлари ва кейинги сафар жавоб беришдан қўрқиши мумкин экан. Ўғил болалар бундай ёндашувни тушунишмайди.

Ўғил болалар синфларида, болалар ўзларининг етакчилик хусусиятларини ишга соладилар

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © sakh.com

Қиз болаларнинг йўқлигида, ўғил болалар ўз фикрларини айтишдан уялишмайди, ҳатто, фикрлари умумий қабул қилинган фикрларга зид бўлса-да, уни ифода этишлари мумкин. Доимий шовқин ва шов-шувлар меъёрдагидай бўлса-да, ўқитувчилар экспериментал синфлардаги болалар кам тажовузга мойил эканини пайқадилар.

Қиз бола бор пайтда, ҳар бир ўғил бола ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу ердаги холатда эса ҳар ким тенг ва боланинг ўзини кўрсатиш ҳаракати етакчилик фазилатларини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин.

Яна бошқа бир қизиқарли қайднома: барча болалар ўз қадрларини билиб, шунга муносиб равишда ўзларини тутадилар. Агар ўғил болалар синфига, умумий синфдан янги бола келиб қўшилса ва у илгариги синфида кўпроқ уршқоқлик билан танилган бўлса, ўғил болаларнинг ўзлари уни тезда қайта тарбиялаб қўйишар экан.

Гендер синфларида ўқитувчиларга ҳурмат кўрсатиш анча юқори

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © ekburg.tv

Гендер синфларида қизлар осонроқ мулоқот қилишади. Ўғил болаларда эса, олифтагарчилигини намойиш этишлари учун ҳеч ким топилмаганидан кейин, ўқитувчи билан бекорга тортишишдан маъно йўқ. Уларга ёндашувни топиш қийинроқ, лекин кейинчалик улар ўқитувчига кўпроқ содиқ бўлишади.

Синф раҳбари шундай бир мисолни келтирди: бир куни у кенг миқёсли тозалаш тадбири хақида ўғил болаларга эслатишни унутибди. Эртаси куни у мукаммал ювилган синфни кўргач, болалар: «Сиз бу борда умуман ташвишланманг! Биз энди кап-катта кишилармиз!», дейишган.

Алоҳида синфларда болаларнинг соғлиғи яхши ва ўзлари кўркам

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © mk.ru

Амур тиббиёт академиясининг педиатрия кафедраси мудири Елена Романцова болалар нафақат руҳий жиҳатдан яхши, балки саломатлигини ҳам яхшиланганини таъкидлади. Ўғил болалар синфида болалар букчаймаган. Шифокорлар томонидан олиб борилган саломатликни мониторинг қилиш натижаси, болаларнинг нисбатан камроқ касалликка дучор бўлишини кўрсатди.

Таъкидлаш жоизки, аралаш синфларда, биринчи олти ойда болалар вазн йўқотишади – бу ҳаяжон (стресс) ва мослашиш натижасидир. Бундай холат алоҳида синфларда содир бўлмайди.

Алоҳида синфлардаги аълочи ўқувчилар сони сезиларли даражада ўсди

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © aif.ru

Доктор В.Ф.Базарний билан бўлган интервьюда, у шундай деди: «Қиз ва ўғил болалар қизиқадиган нарсалар бир-биридан фарқли бўлади. Мен уларга бир хил ҳикояни ўқиб бераман, лекин қизлар бошқа бир образлар, тасаввурлар, ҳис-туйғуларидан таъсирланишса, ўғил болаларда бутунлай бошқача бўлади. Ўқитувчи аралаш синфларда бирдай қизиқтира олмайди, шунинг учун мажбурлашига, эзишига тўғри келади. Назоратда ушлаб туриш учун итоаткорлик, интизом ва икки баҳо қўйиш билан жазолашни бошқарув воситаси қилиб олади. Афсуски, барча мактаблар мана шу тамойилнинг устига қурилади. Ўқувчиларни ажратиб ўқитишдан олдин аълочилар тахминан 3 фоизни ташкил этган бўлса, ажратиб ўқитиш бошлангандан сўнг аъло баҳоларга ўзлаштириш кўрсаткичи 8-10 мартага ошди.»

Бошланғич мактабда гендер таълими жорий этилган 2120-сонли мактабдаги ҳисоб-китобларга кўра, қизлар учун таълим сифатининг кўрсаткичи 74%, ўғил болалар учун эса 67% ни ташкил этган. Шу сабабларга кўра ҳам гендер синфлари ташкил этилади, унда болалар бир хил ўқув дастурларини ўзлаштирадилар. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, алоҳида ажратиб ўқитиш орқали болалар билимларни янада самарали ўзлаштирар экан.

Гарчи қарши тарафлар бўлса-да, эксперимент муваффақиятга эришди

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © materinstvo.ru

Гендер таълимини тарафдорларидан ташқари, унга қарши бўлган тарафлар ҳам бор. Баъзилар, бу жинсий балоғатга етишишга нисбатан орқага қўйилган қадамдир, деб ҳисоблашади. Бу саволга мактаб директор жавоб берар экан, бу айнан энг катта ҳамкорликдаги фаолият эканлигини айтди. Россияда ҳомиладор қизларнинг сони ортди – мана нима учун ташвишланишимиз керак, дейди.

Учителя объявили результаты эксперимента, в котором девочки и мальчики 3 года учились раздельно
Манба: © materinstvo.ru

Кимдир, бу ақлий ва жисмоний белгиларга кўра ирқчилик ва бўлиниш бўйича биринчи қадам бўлади, дейди. Ўғил болалар синфи – келажакда кўплаб манякларни тайёрлаш учун муҳит бўлади, деган фикр билдирганлар ҳам бор. Параллел-алоҳида таълим тажрибаси эса, бунинг аксини кўрсатади ва шунга қарамай, танқидлар тўхтаганича йўқ. Ахир, болалар синфдан ташқарида кераклигича мулоқот қиладилар-ку!

Сиз фарзандингизни қандай синфга берган бўлар эдингиз? Фикрларни ёзинг.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг