Қизил Хоч: Яман қамоқхонасида юз берган ҳужумда 100 дан ортиқ одам ўлдирилди

0
2071
Манба: The Defense Post

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси маълумотларига кўра, Саудия ҳарбий самолётлари Ямандаги қамоқхонада амалга оширган ҳаво ҳужумида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақида Тасним агентлиги хабар бермоқда.

Саудия Арабистони бошчилигидаги самолётларнинг зарбаларидан сўнг Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси тиббий гуруҳлари Дҳамар шаҳрида воқеа жойига югурди.

“Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси воқеа жойига илгари ташриф буюрган эди”,  деди қўмитанинг Яман бўйича делегацияси раҳбари Франс Раученштейн.

“Бу коллеж биноси бўш бўлган ва бир муддат ҳибсда ушлаб туриш жойи сифатида сақланиб келинган. Энг ташвишланарлиси шундаки, қамоқхонага ҳужум қилинган. Бундай бинога зарба бериш даҳшатли ва қайғули, чунки маҳбуслар халқаро қонунлар билан ҳимояланади”, деди у.

Раученштейннинг сўзларига кўра, 100 дан ортиқ одам ўлган ва камида 40 нафар тирик қолган, лекин кучли жароҳат олган. Жароҳат олганлар пойтахт жанубидаги Сана шаҳридаги касалхоналарда даволанмоқда.

Жасадларни тўплашда Халқаро Қизил Хоч Қўмиталари «вайроналар остида тирик қолганларни топиш учун тинимсиз ишламоқда», деди у. Аммо уларни топиш имконияти жуда оз бўлганидан огоҳлантирган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция якшанба куни қилган баёнотида Дҳамарга авиазарбалар Ҳусси Ансаруллоҳ ҳаракатига тегишли ҳарбий объектни нишонга олганини таъкидлади.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари Яманга қарши урушни 2015 йил март ойида Риёд иттифоқчилигидаги собиқ тузумни қайта тиклаш ва Ҳусси Ансаруллоҳ ҳаракатини йўқ қилиш учун бошлаган эдилар.

Уруш бошланганидан бери ўн минглаб тинч аҳоли қурбон бўлган. Ҳозир миллионлаб яманликлар қашшоқликда яшамоқда ва юз минглаб болалар тўйиб овқат емасликдан қийналмоқда.

Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган ҳарбий тажовуз, денгиз блокадаси билан бир қаторда Яманнинг инфратузилмасини ҳам вайрон қилди ва оммавий гуманитар инқирозга олиб келди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг